Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

04.10.2024
219 марта ўқилди
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири яратишни ривожлантириш" дастури бўйича Япония халқаро агентлиги (JICA) томонидан молиялаштирилган янги лойиҳа иш бошлаган эди.

Шу асосида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "FUTURE FАRMERS" фермер хўжалигида бир ярим гектарга яқин иссиқхонада синов тариқасида Қозоғистондан  келтирилган Россиянинг малина кўчатлари экилди.

Мазкур малинадан 10-12 йилгача бошқа ерга кўчирмасдан ҳосил олиш мумкин. Малина баҳор ва куз ойларида экилади. У организм учун энг фойдали В¹, В², В⁶, В⁹, В¹², С,Д, РР, Р, К витаминларига бой бўлиб, иштаҳани очувчи, шамоллаш ва тозаловчи дармон сифатида қизил рангдаги хўшхўр, севиб истеъмол қилинадиган резавор маҳсулотдир.

2023 йил август ойида  "FUTURE FARMERS" фермер хўжалигида экилган мазкур янги нав малиналар иккинчи йилдаёқ ўз мевасини берди. Ҳозиргача 7 тонна малина етиштирилиб, маҳаллий бозор ва озиқ-овқат тармоқларига етказилди.

– Изланишлар олиб бораётганимизга 5 йил бўлди. Қозоғистондан олиб келиб экилган Россия навлари парваришланиб, агротехника асосида ишлов берилди. Ўн нафар ишчи ўрни яратилди. Натижа жуда яхши, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Тўрабек Юлчиев. – Ҳосилдорлик жайдари малинамизга қараганда анча мўл ва шу билан бирга ширин. Экилган битта илдиз йил охирида бештагача илдизланади ва кўпайтирилади. Янги нав баҳордан декабргача етти ой узлуксиз мева беряпти. Жамоамиз билан йил охиригача терилган малинани ўн тоннага етказишни кўзга тутганмиз. Қувонарлиси, юқори сифатли малиналаримиз супермаркетлар, озиқ-овқат тармоқларида савдобоп ва хўшхўрлиги билан харидорларни хушнуд этмоқда.

Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024224
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Қирқ ёшдан кейин  нега суяк емирилиши кучаяди?Тиббий сабоқлар

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте

22.08.2024183
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167