Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юрак нуқсони билан туғилиш: сабаб нимада?

27.09.2022
200 марта ўқилди
Юрак нуқсони билан туғилиш:  сабаб нимада?

Маълумотларга кўра, бугун жаҳонда ҳар минг чақалоқдан саккиз-ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда.
Уларнинг қарийб 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Шу боис 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида мазкур хасталикдан ўлим кўрсаткичи юқори ўринда туради. Бироқ ўз вақтида операция қилинган ўғил-қизларнинг 97 фоизи тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши мумкин.


Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи – гўдак ички аъзоларининг шаклланиш даври. Бироқ ана шу муҳим паллаларда кўпчилик ўзбек хонадонларида бўлажак она саломатлигига етарлича эътибор қаратилмайди. Масалан, келинлик юмушлари, баъзан қайнота-қайнона, турмуш ўртоқ ва яқинлар олдидаги ҳаддан зиёд кўп вазифалар бўлажак онани зўриқтириб қўяди. Ҳомиладорлигига қарамай бундай опа-сингилларимизга хизматкор сингари муносабатда бўладиганлар ҳам, афсуски, орамизда кам эмас.

Оқибатда кичик бир стресс ҳолати ҳам фарзанднинг нуқсон билан туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

Худди шундай, «юкли» аёлларнинг бозор, дўкон каби аҳоли гавжум жойларга чиқиши ҳам нотўғри. Чунки бу даврда, айниқса, ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида турли инфекцияларни юқтириб олиш нафақат она, балки болада ҳам оғир асоратлар қолдириши эҳтимоли катта.

Жумладан, ҳозир қайта авж олаётган коронавирус, куз-қиш мавсумига хос грипп, шу билан бирга, қизамиқ, қизилча ва бошқа вирус ҳамда бактериялар чақалоқларнинг юрак нуқсони билан туғилишига олиб келиши мумкин.
Қолаверса, юртимизда бўлажак оналар учун скрининг текширувлари йўлга қўйилган. Бунга асло эътиборсиз қараб бўлмайди. Негаки, баъзи хасталикларни ҳомиладорлик давридаёқ аниқлаб, эрта ва самарали бартараф этса бўлади.

Бундан ташқари, болалик ва ўсмирлик даврида қизлар саломатлигига бефарқ бўлмаслик керак. Мактабларда турли спорт машғулотларини кўпайтириш, ўз навбатида, уйда уларни жисмоний машғулотларга кенгроқ жалб қилиш, тўғри овқатланиш ва асабийлашмаслик соғлом фарзандлар дунёга келиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024122
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024510