Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

11.08.2023
65 марта ўқилди
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин.

Бундан ташқари, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас.

Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма – меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериш эҳтимоли юқори.

Холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта онколог мутахассисга бориш лозим.
Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади.
Онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур.

Тожиддин МУСТАФОЕВ,
онколог

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024111
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.2024161