Халқ таълими вазирлиги ва Ахборот технологиялари университети янги лойиҳага қўл урди

Халқ таълими вазирлиги, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорликда янги лойиҳага қўл уришди.
Унга кўра умумтаълим тизимида фаолият юритаётган педагог-ходимларнинг компьютер саводхонлиги ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакасини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда амалий ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Ушбу ўқув курслари Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази мутахассислари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан ҳамкорликда ўтказилиб, уларга умумтаълим мактабларининг информатика фанидан ташқари барча фан ўқитувчилари жалб қилинмоқда.
Ўқув семинарларида таълимнинг замонавий интерактив техник воситалари, электрон ахборот-таълим ресурслари ва дарс ишланмаларини яратишга мўлжалланган Grazy Talk Media Studio, Auto Play Media Studio, Camtasia, Abobe Flash дастурий тизимлардан, MS Office дастурлари, Интернет ва интернет ресурслари ҳамда таълим жараёнида электрон ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланишга бағишланган асосий тушунчалар берилиб, энг сўнги компьютер техникалари орқали амалий машғулотлар орқали олган билимлар мустаҳкамланмоқда.
Лойиҳа тажриба сифатида шу йилнинг 11-13 май кунлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 327-мактаб негизида Тошкент шаҳридаги педагог-ўқитувчиларга ташкил этилди, унинг якуни таҳлил қилинади ва олинган натижалар ижобий самара берган тақдирда республиканинг бошқа вилоятларида ҳам давом эттирилади.
Мазкур лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати унда Тошкент ахборот технологиялари университетининг айнан “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси талабалари, яъни келгусида АКТ бўйича педагогик фаолият билан шуғулланувчи талабалар жалб қилинган. Семинарларда фаол иштирок этган ва ўз педагогик маҳоратини кўрсатган иқтидорли талабалар тизимдаги таълим муассасаларига ҳамда Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказига ҳамкорликка жалб қилинадилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
