Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Инсульт хавфини 97 фоизгача аниқлай олади “ақлли” соат

13.05.2017
36 марта ўқилди
Инсульт хавфини 97 фоизгача аниқлай олади “ақлли” соат

Apple Watch “ақлли” соатлари нерв тармоқларининг қобилияти ёрдамида юрак-қон томири тизими касалликларининг аломатларини 97 фоизгача аниқлай олади. Бу ҳақида Сан-Францискодаги Калифорния университети кардиологлари маълум қилишди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, Apple гаджетига ўрнатилган пульсометр туфайли юрак мушакларининг нормал фаолиятини бузилиш ҳолатини тўлақонли аниқлай олиш мумкин. Юрак мушакларининг ишдан чиқиши – қон айланишини оғирлаштиради, инсульт хуружи ва қон қуюлишини келтириб чиқаради.

Касалликни соғлом юрак уришидан фарқлаш учун чуқур нейротармоқ ёрдам беради. У 139 миллиондан ортиқ юрак тезлиги ўлчови ва 6338 мобил ЭКГ билан “қопланган”. Мазкур кенг қамровли маълумотлар мажмуини Apple Watch’нинг Cardiogram дастуридан фойдаланган 6000 кўнгилли тақдим этди.

Тадқиқотда юрак фибрилляцияси ташхиси қўйилган 200та одам иштирок этди. Олимлар 51 беморнинг Apple Watch’да кўрсатилган тест натижаларини ЭКГ датчиклари маълумоти билан солиштирганида, қурилма касалликни 97 фоизли ҳолатда аниқлашга муваффақ бўлди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025392
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024254
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025350
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024333