Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сифатли маҳсулот – замон талаби

04.04.2017
32 марта ўқилди
Сифатли маҳсулот  – замон талаби

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” VI халқаро кўргазмаси иш бошлади.

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси томонидан ташкил этилган кўргазмада уюшма таркибидаги корхоналар билан биргаликда ҳудудлардаги корхоналар ҳамда чет эллик ҳамкорлар иштирок этмоқда.

Юртимизда 770 га яқин корхона терини қайта ишлаш, чарм-атторлик ҳамда пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Соҳага татбиқ этилаётган имтиёзлар янги корхоналар ташкил этилиши, ишлаб чиқариш қувватларининг муттасил ошиши, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

Еттинчи марта ўтказилаётган “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” халқаро кўргазмасида саксондан ортиқ маҳаллий, йигирмага яқин хорижий корхона ва ташкилот иштирок этмоқда. Улар томонидан 2 минг 500 хилдан зиёд пойабзал ва тикувчилик маҳсулотлари, чарм, газлама, мўйна ва қоракўлдан ишланган аксессуарлар намуналари намойиш этилмоқда. Иштирокчилар стендларида, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва фурнитураларни ҳам кўриш мумкин.

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар нафақат юқори сифати, балки замонавий дизайни билан ҳам ажралиб туради. Шу боис бундай маҳсулотларга жаҳон бозорида талаб катта бўлиб, ўнлаб давлатларга экспорт қилинаётир. Тошкент шаҳридаги “Еlegant shoes” корхонаси таъсисчиси Жўрабек Отабековнинг қайд этишича, корхонада тайёрланаётган пойабзал маҳсулотларига бўлган талаб муттасил ортиб бормоқда. Айни пайтда корхона ўз маҳсулотларини Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Озарбайжон мамлакатларига экспорт қилмоқда, Европа бозорларига чиқиш мўлжалланмоқда.

Кўргазма доирасида Россия Федерациясининг Чарм ва пойабзал ишлаб чиқариш уюшмаси ва Қозоғистон Республикасининг Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича халқаро форум ўтказилади.

“Энг яхши пойабзал дизайни учун”, “Энг яхши чарм атторлик маҳсулотлари дизайни учун”, “Энг яхши чарм маҳсулотлари учун”, “Энг яхши кийим-кечак дизайни учун”, “Энг яхши стенд”, “Энг фаол иштирокчи учун” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024130
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024324
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024216
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025408