“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тиббий ижтимоий-патронаж бригадаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида яшовчи кекса ва ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказишди.
Тошкент вилояти. Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан вилоятнинг Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари ва Ангрен, шаҳридаги маҳаллалардаги аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, кексалар, ёлғиз ва боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиниб, керакли дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари топширилди.
Бухоро вилояти. Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Саломатлик” куни муносабати билан Бухоро шаҳар Сомонийлар истироҳат боғида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу жумладан, 78 та оилага дори-дармонлар тарқатилди. Тиббий кўрик давомида 234 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Сирдарё вилояти. Жамғарманинг минтақавий филиали Гулистон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан Гулистон шаҳар “Навбаҳор” МФЙда “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирокчиларга мавзуга оид тарқатмалар материаллар тарқатилди.
Хоразм вилояти. Жамғарманинг минтақавий филиали, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЙИҲ, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамкорликда Янгиариқ тумани Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликТиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида
Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
