Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

12.12.2022
52 марта ўқилди
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди.

Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мамлакат аҳолиси ва қишлоқ хўжалиги ходимларини қизғин табриклаб, тадбирни очди.

Қутловда бозор ва дўконлардаги тўкинлик ва арзончилик, шаҳар ва қишлоқлар, хонадонлар ободлигида қишлоқ хўжалиги ходимларининг улкан ҳиссаси борлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, аграр тармоқда олиб борилаётган ислоҳотлар, сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошлангани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ўз нутқида шундай деди:

  • Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси доирасида бугунги кунда туб ислоҳотлар амалга оширилиб, қатор ижобий натижаларга эришилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган ўнта давлат ичида 1-ўринни эгаллади. Келгусида соҳани янада ривожлантириш бўйича янада муҳим вазифалар ва лойиҳалар амалга оширилади...

Тадбир доирасида панель сессиялар дастури 4 блокдан иборат бўлди.

Панель сессияларидаги муҳокамалар мавзулари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва молия институтлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни ўзлаштириш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, ер ажратиш орқали аҳоли бандлигини ва яхши даромад олишларини таъминлаш, озиқ-овқат саноатида юқори қиймат занжирини яратиш тенденцияларига бағишланди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024219
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024510