
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
– Мазкур каналнинг асосий шиори: “Бу сенинг вақтинг!”. Яъни кашфиётлар вақти, мўъжизалар вақти, янги нарсаларни ўрганиш вақти. Канал Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой каби ўнлаб мамлакатларда таниқли жаҳон студиялари томонидан яратилган энг яхши анимацион сериаллар ва дастурларни намойиш этиб боради. Барча ижодий маҳсулотлар лицензияланган ва расмий равишда сотиб олинади. Айни пайтда Soniy, Disney, Universal каби йирик кинокомпаниялар билан анимация тўпламини харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, – деди телеканал ижрочи директори Вела Фидель.
Мактабгача таълим вазирлиги кўмаги билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил август ойида қабул қилинган «Ихтисослашган болалар кўнгилочар – маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган телеканалнинг асосий аудиторияси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалардир. Канал соат 07:00 дан 22:00 гача фаолият юритиб, келгусида онлайн трансляция ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
– Сўнгги йилларда юртимизда болалар аудиторияси доимий равишда ўсиб бормоқда. Айни пайтда 10 ёшгача бўлган болалар сони 7,5 миллион нафардан зиёд. Шу боис ўзбек тилидаги юқори сифатли тарбиявий ва кўнгилочар болалар телевизион контенти замон талабига айланмоқда. Канал тармоғида вазирликнинг сўнгги методик ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган “Биласанми?”, “Қувноқвой”, “Билимдон”, “Эли ва Боб” каби дастурлар ҳам мавжуд, – деди вазирлик ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаев.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
