Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларидир.

Юракнинг туғма нуқсонлари оғир касаллик бўлиб, унинг ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор. Улар қуйидагилардан иборат: стресс, онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал факторлар ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.
Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунё­га келиши мумкин.

Касалликка чалинган болаларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.
Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир.

Ҳакимжон АБРОЛОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор

Яна ўқинг:  Ҳар нега асабийлашиш ярамайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: