Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОИВ инфекцияси нима?

01.11.2024
122 марта ўқилди
ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс соғлом кўринади. Бемор ўзини ОИВ билан зарарланганини билмаган ҳолда, бошқаларга касалликни юқтириш хавфи юқори бўлади.

ОИВ 3 хил йўл билан юқади:

- жинсий алоқа йўли орқали юқиши - бу соғлом турмуш тарзига амал қилмаганда, бегона ОИВ инфекцияли шахс билан ҳимояланмаган бетартиб жинсий алоқада бўлганда;

- парентерал юқиш йўли - бунда организмнинг тери ва шиллиқ қаватлари бутунлиги бузилганда;

 - вертикал юқиш йўли  – ОИВ-инфекцияли аёлдан болага ҳомиладорлик даврида жароҳатланган йўлдош орқали(трансплацентар), туғиш пайтида (интранатал) ва она сути билан эмизишда (постнатал) юқиши  мумкин.

Маълумки, юртимизда ОИВ/ОИТС касаллиги бўйича олиб бориладиган барча даволаш ва профилактик тадбирлар бепул ўтказилади.

Бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам аҳоли ўртасида касалликнинг жинсий йўл билан юқиши гумон қилинган ҳолатлар етакчи ўринда туради. Ёшлар ва ўрта ёшли аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслиги, чет давлатга яшаш ва ишлаш учун кетган шахсларнинг бетартиб жинсий ҳаёт кечириши, оиласида турмуш ўртоғига нисбатан хиёнат қилиш натижасида касалликни юқтириб олиш ва бошқаларга юқтириш ҳолатлари давом этмоқда.

Айтиш жоизки, соғлом авлод дастлаб оилада шаклланади. Шундай экан,  соғлом авлодни дунёга келтириш, фарзандларни маънавий етук тарбиялаш, ёшларнинг келажаги учун соғлом шароит яратиш ҳамда оилавий муносабатлар маданиятини такомиллаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш жуда муҳимдир.

Тошкент шаҳар СПИДга қарши курашиш маркази, шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида наркотик моддалар тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасида “Биз наркомания, ичкиликбозлик ва чекишга қаршимиз!” мавзусида бир қатор акциялар, турли салбий иллатларга қарши кураш борасида таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари ўртасида “Транс-миллий жиноятчиликларга қаршимиз!” шиори остида “ОИВ ва ОИТС” – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Одам савдоси” – қулликка рози бўлмаймиз!”, “Диний экстримизм-миссионерлик, терроризм” мавзуларида танловлар ўтказилиб келинмоқда. Бу ёшларнинг баркамол улғайиши ва соғлом вояга етишларида муҳимдир. 

Республикамизда аҳоли саломатлигини асрашда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта аниқлаш ҳамда даволаш чораларини ўз вақтида олиб борилиши тиббиёт ходимларининг асосий вазифасидир  ва бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024279
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024224
Қирқ ёшдан кейин  нега суяк емирилиши кучаяди?Тиббий сабоқлар

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте

22.08.2024183