Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Камқонлик профилактикаси

14.09.2021
138 марта ўқилди
Камқонлик  профилактикаси

Камқонликка учраган беморлар махсус парҳез овқатларни истеъмол қилиб туришлари керак. Уларнинг айримлари ҳақида билиб олганингиз маъқул.

Товуқ гўшти ва сабзавотли салат. Қайнатиб пиширилган товуқ гўштининг юмшоқ, терисиз жойлари олинади. Бодринг сомонча қилиб тўғралади, помидор ҳалқа шаклда, кўкпиёз ва ошкўклар майда қирқилади.
Тайёр маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилгач, устидан бироз қаймоқ қуйилади. Бу салат оқсил, ёғ, углеводларга бой ҳисобланади.
Сузмали салат. Тозалаб ювилган ошкўк, шивит, кинза, райҳон, кўкпиёз ва редискани майда тўғранг, бодрингни парракланг.
Ҳамма масаллиқни сузмага аралаштиринг. Устидан туз, мурч сепиб, дастурхонга тортинг.
Қанд лавлаги салати. Қанд лавлагини сувда қайнатиб тозалагач, куб шаклида тўғранг ва идишга солинг. Бироз миқдорда қаймоқ аралаштириб истеъмол қилинг.
Қайнатилган ошқовоқ. Тўқ сариқ рангли, таъми ширин бўлган ошқовоқ сувда қайнатилади. Пишгач, олиб совитилади. Сўнг майда куб шаклда тўғралади.
Устидан шакар сепиб, бироз қаймоқ қуйилади ва таомдан олдин истеъмол қилинади.
Абу Али ибн Сино камқонликни даволашда исмалоқдан қайнатма тайёрлаган ва уни қони камайиб кетган беморга ичирган. Бир ошқошиқ миқдоридаги исмалоқ ўти бир стакан сувда ўн дақиқа қайнатилади. Бир соатча дамланади. Кейин докадан сузиб, кунига ярим пиёла миқдорида 3 маҳал ичилади.
Олмада темир моддаси сероб. Шунинг учун табиб­лар камқон беморга олма ейишни ва унинг шарбатини ичишни маслаҳат берганлар.
Беҳи меваси ҳам темирга бой, унинг барги ва пўстлоғидан тенг миқдорда олиб, бироз сувда қайнатинг, сўнг тиндириб сузгичдан ўтказинг. Дамламадан ичиб туриш камқонликка даво бўлади.
Ўрин меваси ёки қуритилгани (туршаги) камқонликни даволашда муҳим ўрин тутади. Қадимги табиблар анемияси бор беморларга кўпроқ ўрик еб туришни ва туршакни сувда ивитиб ичишни маслаҳат берганлар.
Қизил сабзини хомлигича қирғичдан ўтказиб, сўнг бироз қаймоқ қўшиб истеъмол қилиш камқон беморлар учун жуда фойдали.
Наъматак мевасидан тайёрланган дамлама халқ табобатида камқонликни даволашда кенг қўлланилган. Ушбу дамлама таркибида витамин С миқдори жуда кўп бўлиб, озиқ-овқатлардаги темирнинг ўзлаштирилишига кўмаклашади.
Наъматакдан дамлама тайёрлаш учун унинг қуритилган мевалари ишлатилади. Бир ош қошиқ мева бир стакан сувга солинади ва паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Сўнг ярим соат дамлаб қўйилади, овқатдан олдин ичилади.
Турпни яхшилаб артганингиздан сўнг қирғичдан ўтказинг ва докада сиқиб шарбатини олинг. Шу шарбатдан кунига 3-4 марта овқатланишдан аввал икки-уч ош оқшиқдан ичиб турасиз.
Камқон беморлар дори-дармонлар билан даволаниш ва парҳез овқатлар истеъмол қилиш борасида шифокор билан тез-тез маслаҳатлашиб туриш­лари зарур.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025396
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024256
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025356
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024340