
25 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида алгебра фанидан "Алгебраик касрлар ва касрларни қисқартириш" мавзусида очиқ дарс ўтказилда.
Электрон доскада инновацион методларни қўллаш, ўйин технологиялари ва анимациялар асосида ўтилган кўргазмали очиқ дарсда республика таълим маркази махсус бўлими мудири ва методисти, Олмалиқ шаҳар 8-мактаб интернати ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Тошкент шаҳар 101-102-мактаб интернати, Чирчиқ шаҳар 12-сонли мактаб-интернати математика фани ўқитувчилари ҳамда 7-а синф ўқувчилари иштирок этди.
—Мактаб интернатимизда таълим олаётган ўқувчилар ўқув материалларини асосан визоав ва сезги органлари орқали қабул қиладилар.
Биринчи марта электрон доскада анимацияларни қўлланилиб ўтилаётган очиқ дарсни ташкил этишдан мақсад, имконияти чекланган болалар ўқийдиган бошқа мактаб-интентларда ҳам уни оммалаштириш, ўқув материалларини қабул қилиш чекланган кўриш ва эшитишдан маҳрум ўқувчиларга интерфаол усуллар орқали дарс ўтиш айнан педагогик вазифани амалийлаштиришга хизмат қилади. Юқори технологиялар ва инновация ҳамда интерфаол методларни қўллаш натижасида ўқувчиларнинг фанга қизиқиши ортиб, яхши натижаларга эришилади, - дейди таълим маскани раҳбари Муҳайё Саидикромова.
Математика ўқитувчиси Гулниор Солиева томонидан ўтилган очиқ дарсда мастер класс ҳам кўрсатилда. "Имконияти чекланган болаларга математика фанини ўқитишда АКТдан фойдаланиш орқали таълим самарадорлигига эришиш йўллари" мавзусидаги мастер классда фан ўқитувчисининг 7 йиллик иш тажрибаси ва эришган ютуқлари маҳорат мактаби сифатида кўрсатиб берилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
