Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Иқтидорли қизлар сараланди

18.10.2013
33 марта ўқилди
Иқтидорли қизлар сараланди

Ҳамза туманидаги 198-умумтаълим мактабининг анжуманлар залида "Зулфияхоним қизлари" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу босқичда иштирок этиш учун тавсия этилган қизлар, бешта – адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим йўналишларида ўзаро беллашдилар.

– Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилганларнинг саралаш босқичида туманимиздаги ўқув-муассасаларида таълим олаётган ўндан ортиқ иқтидорли қизлар ўзларининг адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият соҳаларида, шунингдек, миллий истиқлол ғояларини тарғиб этиш ва маданий-маънавий қадриятларимизни тиклаш йўлида олиб бораётган ижодий изланишларини намойиш этдилар, – дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Арзиой Идрисова.

Иштирокчилар уч босқичда ўзларининг қобилиятларини намойиш этишди.

Санъат йўналиши бўйича Элнора Абдуллаева, адабиёт йўналишида Мухлиса Тиллахонова, маданият йўналишида Камила Юлдашева ва таълим йўналишида Гулҳаё Ҳамидуллаева ғолиб деб топилиб, Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш учун тавсия этилдилар.

Теглар:#2013/42

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024110
Қошларни ўстирмоқчимисиз?Маданият

Қошларни ўстирмоқчимисиз?

Илгари қошларни жуда нозик, ипсимон шаклда териш урф бўлган, ­аммо эндиликда қалин қошларни кўпроқ кўрмоқдамиз. Ҳатто Европа мода кўргазмаларида, журналларда ва қизларнинг блоглари

15.09.202287
Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган  патронаж ва скрининг текширувлар...Тиббиёт олами

Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...

Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили

25.07.2024303
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021342