Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда

01.07.2021
71 марта ўқилди
“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда

Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади.
20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднинг салоҳиятини оширишга киритилаётган инвестиция эртага мева бера бошлайди, яъни болалар ва ёшлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга, ёшлар билан ишлаш сиёсатини такомиллаштиришга энг юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ёшлар уй-жойга эга бўлишига, таълим олишига, бандлигига, ижтимоий ҳимояланишига катта маблағлар ажратилмоқда.
Бу борада “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, Ёшлар парламентлари мулоқот учун майдонга айланиб улгурди.
Уларнинг мантиқий давоми ва ёшлар билан ишлашда тизимли ёндашувлар таклифи сифатида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббусини амалга оширади.

Унинг асосий ғояси шундан иборатки, ҳар бир бола ва ёш йигит-қиз улар учун хавфсиз бўлган, асосий ижтимоий хизматлардан фойдалана оладиган ҳамда уларнинг овозларига қулоқ тутиб, фикр-мулоҳазалари эътиборга олинадиган муҳитда ўсиш ва ривожланиш ҳуқуқига эга.

Ташаббус маҳаллий бошқарув тизимида болалар ҳуқуқларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишга хизмат қилади, шунингдек, болаларнинг фикри ва эҳтиёжлари давлат сиёсати, дастурлари ва қарорларининг ажралмас қисми бўлган жамоатчиликни шакллантиришга ёрдам беради.
Мақсад – болалар ва ёшларнинг бевосита уларнинг ҳаётига тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этишига ва тегишли равишда жойларда ҳаракат датурларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга йўналтирилган тизимли ёндашувни қўллашдир.
Ўзбекистонда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” дастлаб турли вилоятлардаги 5 та шаҳарда амалга оширилади. Бунинг учун ҳамкор ташкилотлар услубий, техник ва молиявий кўмак беради. Аввало, жойларда болалар ва ёшлар учун яратилган шароитлар таҳлил қилиниб, уларни такомиллаштириш бўйича дастурлар шаҳар ҳокимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

  • ёшлар бандлиги тизимини такомиллаштириш;
  • қўшимча таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
  • ёшлар маданиятини ривожлантириш;
  • хавфсизлик ва фаровон атроф-муҳитни яратиш;
  • соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш.
    Маълумот учун: “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси ЮНИСЕФ томонидан 1996 йилда БМТнинг аҳоли пунктларини ривожлантириш масаласи бўйича иккинчи конференцияси резолюцияси доирасида илгари сурилган. Бугунги кунда ушбу ташаббус дунё бўйлаб 3 000 та шаҳар, 30 миллион нафар болалар ва ёшларни қамраб олган.

Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024111
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024510