Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Зукко болажонлар” – кичкинтойлар маскани

02.10.2013
39 марта ўқилди
“Зукко болажонлар” – кичкинтойлар маскани

Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланиб, у боланинг ҳар жиҳатдан соғлом бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу даргоҳда бола қалбида мактабдаги ўқишга бўлган иштиёқ шаклланади, яшириниб ётган истеъдод ва иқтидор тарбияланади. Муҳими, фарзандлари меҳрибон, ғамхўр ва ширинсўз тарбиячилар қўл остида тарбияланаётганини кўрган ота-оналар дилбандининг келажаги ишончли қўлларда эканлигидан мамнун бўлади.

Бугун мамлакатимизда замонавий услубда бунёд этилган, барча шароитларга эга кўплаб МТМлар фаолият юритмоқда. Куни кеча Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел ҚФЙда ҳам ана шундай таълим муассасаларидан бири қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Зулайҳо Маҳмудова раҳбарлик қилаётган "Зукко болажонлар" нодавлат мактабгача таълим муассасасида машғулотлар рус, инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилади. Бундан ташқари муассасадаги мавжуд машғулот хоналари, лингофон, компьютер синфлари ҳамда спорт-соғломлаштириш бўлимлари тарбияланувчиларнинг таълим олиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, болажонларнинг соғлиги шифокор томонидан доимий назоратда бўлиб, улар ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказилади ва саломатлиги ҳақида ота-оналарга мунтазам ахборот бериб борилади.

– Ҳар бир бола ўзга бир олам. Шу сабабдан биз жажжи болажонлар билан индивидуал тарзда машғулот олиб боришга ҳаракат қиламиз, иқтидори ва истеъдодига қараб тўгаракларга йўналтирамиз, – дейди биз билан суҳбатда муассаса раҳбари Зулайҳо Маҳмудова.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?Тиббий сабоқлар

Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к

05.08.2022281
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021287
Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)Тиббий сабоқлар

Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)

Сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар…. Буларнинг барчаси — минг дардга даво неъматлар. Таркибда ҳаёт учун зарур кўплаб витаминлар мавжуд. Шунга қарамай, баъзи инсонлар

30.08.2022217
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324