Янги усул орқали умуртқа травмасидан кейинги фалажликни даволаш мумкин

Газета.RU сайти хабар беришича, британиялик олимлар орқа мия (умуртқа) травмасидан сўнг сезувчан нейронларни ўз ҳолига қайтариш усулини синовдан ўтказди. Улар ҳужайра даражасида тикланиш қандай рўй беришини аниқлади. Орқа миянинг ҳаракатлантирувчи томирчаларини жарроҳлик йўли билан тиклаш мумкин. Сезувчан томирчаларни эса аслига қайтаришни олимлар яқин вақтларгача ҳам уддалай олишмаганди.
Янги усул қуйидагича амалга оширилади: сезувчан томирчалардан нерв ҳужайралари қисми кесиб олинади ва умуртқанинг сезувчан нейронлар кўп бўлган ҳудудига чуқурроқ жойлаштирилади. Беморларда синаб кўрилган бу усул яхши натижа берди.
Тажриба каламушларда қайта синаб кўрилди. Бунда тикланиш жараёнини яққол кўриш имконини берувчи электр импульслар қўлланилди. Текширув орқали нейронларнинг тугаш қисмида жойлашган дендритлар (нерв ҳужайрасининг дарахтсимон тармоқланган ўсимтаси) ўрнатилган томирчаларга боғланиши, бунинг натижасида нейронлар фаолияти тикланиши маълум бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
