Хазонрезги мавсуми инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?

Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, тана ҳарорати кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари тез-тез кузатила бошлайди.
Куз фасли ўзининг секин-аста совуқлашаётган ҳавоси билан инсонлар организмига турлича таъсир кўрсатади. Бу фаслда кундузги ҳарорат нисбатан иссиқ бўлса-да, кечаси ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши кузатилади. Бундай шароит ёзнинг иссиғидан яширинган вирус ва бактериялар уйғониши учун қулай.
– Куз инсон организмининг совуқ кунларга мослашиб борадиган фаслидир, – дейди Навоий вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси врач-эпидемиологи Гулбаҳор Раҳматиллоева. – Бу жараён аксарият ҳолларда инсон саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу боис, турли вирус ва бактериялар таъсирида инсонларда шамоллаш аломатлари кўпаяди. Коронавирус инфекцияси, нафас аъзоларининг яллиғланиши каби ҳолатлар билан кузги ва қишки мавсумда уйғонадиган инфекцияларнинг ўхшаш аломатлари бўлгани учун аҳоли орасида турли хавотирлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда хавотирларнинг ўринли ва ўринли эмаслигини шифокорлар аниқлаштиради, албатта. Шунинг учун ўзида шамоллаш аломатларини сезган киши оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. У инсон организмида кечаётган жараённи ўрганиб, аломатлар коронавирус ёки бошқа жиддийроқ хасталикка хос ёхуд хос эмаслигини аниқлайди ҳамда аниқ даволаш тартибини тавсия қилади.
Бунда, албатта: тана ҳарорати, кўз ёшланиши, бурун оқиши, йўтал ва унинг хусусияти, кузатилиши мумкин бўлган қўшимча белгилар – вирус ёки бактерия чақирган шамоллаш аломати эканини аниқлаш талаб этилади.
Коронавирус инфекциясида бошқа вируслар келтириб чиқарган шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилар кузатилса-да, буни тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун бурун-ҳалқум йўлидан ПЗР – тест намунаси олиниши керак.
Шифокорга мурожаат қилгунга қадар куз-қиш фаслларида учрайдиган шамоллашларни даволаш, тана ҳароратини тушириш ва бошқа белгиларни бартараф этиш учун: ниқоб тақиб юриш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш, кунига 2-3 литр иссиқроқ суюқликларни ичиш талаб этилади. Кунига 1000-3000 қадамгача юриш, нафас машқларини бажариш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирда тарқалаётган шамоллашлар, асосан, куз-қиш фаслларида учрайдиган инфекциялар сабабли бўлгани боис, уларни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш мумкин эмас. Улар инсон организмида ҳар хил асоратлар келтириб чиқариши билан бирга, иммун тизимининг ишлашини тўхтатади ва касалликнинг узоқ муддат чўзилиши ёки қайталанишига сабаб бўлади.
Манба: sanepidxizmat
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
