Тиббий танлов комиссияси: унинг ногиронлар, пенсионерлар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 659-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида 2018 йил 1 январдан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси қошида тиббий танлов комиссияси (ТТК) ташкил этилган.
Қарорга мувофиқ марказий шифохоналарда даволаниш учун олинадиган ордер тартиби соддалаштирилди. Илгари аҳоли ордер олиш учун вазирлик, бирлашма, яна бошқа идораларга бориб ҳужжат жамларди. Эндиликда Юнусобод туманининг жами 9 та поликлиникасидан имтиёзга эга бўлган беморлар ТТКга тиббий ҳужжатлар билан келишади. ТТК беморнинг стационар шароитда режали бепул даволаниши учун навбатга қўяди. Бемор кечиктирмасдан даволанишга муҳтож бўлса, шаҳардаги шифохоналарнинг бўш ўринларига ордер билан юборилади.
Тиббий имтиёзга эга бўлган беморлар қуйидагилар ҳисобланади: I ва II гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар (Афғон уруши ва Чернобиль АЭС фалокатида қатнашганлар), болаликдан ногиронлар ва маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчилар. Ишлайдиган пенсионерлар имтиёзга эга эмас.
Шифохонада бепул даволаниш учун имтиёзли ордер олиш қоидаси қуйидагича: турар жой бўйича оилавий поликлиникадан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиб, умумий амалиёт шифокори (УАШ) томонидан стационар шароитда даволанишга муҳтожлиги тўғрисида хулоса билан амбулатор картадан кўчирма тайёрланади ва ТТКга юборилади.
ТТКга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: амбулатор карта (анкета), амбулатор картадан кўчирма, фуқаролик паспорти нусхаси, пенсия ёки ногиронлик гувоҳнома нусхаси. ТТК стационар шароитда бепул даволаниш учун беморни навбатга қўйиб, имтиёзли ордерга келиш ойини белгилаб беради.
Шунингдек, ТТК томонидан 0 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган болаларга республика тиббиёт муассасаларига, масалан, Педиатрия маркази, республика терапия ва Реабилитация маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиника ва поликлиникаларга текинга даволаниш учун бепул йўлланмалар берилади. 2018 йил 1 январдан 1 минг 600 дан ортиқ ордер ўз эгаларига тарқатилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?
Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа
