
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларида даволаш мумкин. Касалликнинг диагностикаси учун маммографлар, малакали радиолог ва рентген-лаборантлар керак.
Кўкрак бези саратони (КБC) аёлларда кенг тарқалган. Муайян ёш гуруҳидаги симптомларсиз аёллар ўртасида маммография скрининги саратон касаллигига эрта ташхис қўйишнинг самарали усули ҳисобланади ва касалликни 1−2-босқичда аниқлашга, уни ўз вақтида даволашга, сут безлари ва аёл ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Шу боис 45 ёшгача бўлган аёллар учун ҳар 2 йилда бир марта ультратовуш диагностикаси тавсия этилади. Маммография 45−65 ёшдаги аёллар учун кўрсатилади.
Бугунги кунда кўкрак бези саратони билан курашда тиббиётимиз сезиларли даражада ютуқларга эришди. Шунга қарамай, бу касаллик бутун дунёда аёллар орасида энг кўп тарқалган касаллик ҳисобланади. Ҳар йили дунё бўйича 665 минг нафар аёл кўкрак бези саратонидан вафот этади.
Метастатик касаллик беморнинг “5 йиллик тирик қолиш”ига салбий таъсир кўрсатади. Касаллик ташхиси эрта босқичида беморнинг 10 тадан 9 таси ташхис қўйилгандан сўнг, 5 йил ўтиб яшаб қолади. Охирги босқич аниқланганда 3 нафар бемордан 1 таси яшаб қолади.
Дунё бўйича кўкрак бези саратони касаллиги прогнози, афсуски, яхши эмас. Ер шари аҳолиси кўпайиб борар экан, мазкур касаллик сабабли аёллар ўртасидаги ўлим ҳолати ҳам ошиб бораверади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) баҳолашига кўра, 2040 йилга келиб, кўкрак бези саратони билан касалланиш 40 фоизга ошади ва бир йилда 3 миллион ташхисни ташкил этади. Ўлим ҳолати 50 фоизга ошади. Бунинг оқибатида, касалликнинг иқтисодий ва ижтимоий асоратлари ҳам кўпаяди. Шу боис касаллик билан курашишда инновацион препаратларни ишлаб чиқиш самарали даволаш йўлга қўйилишида жуда муҳимдир.
Мамлакатимизда онкобеморлар фақат асосий дори воситалари рўйхатига(АДСР) кирувчи препаратлар билан бепул таъминланадилар. Шунингдек, жарроҳлик амалиёти ва дори терапиясининг амалга оширилиши ҳам давлат тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларҚирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
