Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Совуқ” тус олаётган глобал исиш

23.11.2017
37 марта ўқилди
“Совуқ” тус олаётган глобал исиш

Бугунги кунда иқлим ўзгариши глобал муаммолардан бири сифатида дунё мамлакатларини жиддий ташвишга солмоқда.

Айтиш керакки, Марказий Осиё бундай ўзгаришлар кўп кузатиладиган ҳудудлардан саналади. Мамлакатимиз ҳам ушбу минтақада жойлашганини инобатга олсак, биздан бу муаммога жиддий эътибор қаратишимизни тақозо этади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўтган асрнинг ўрталаридан Ўзбекистонда иқлимнинг исиш тенденцияси кузатилмоқда ва ҳар 10 йилда йиллик ўртача ҳарорат 0,290Сга ошиб бормоқда.

Айниқса, сўнгги ўн йилликда иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий ҳодисалар туфайли ер юзида сув ресурслари танқислиги кузатилмоқда. Шу сабаб дунё миқёсида иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, у иқлим барқарорлигига асосланган ривожланишни молиялаштиради. Бош қароргоҳи Корея Республикасининг Сонга шаҳрида жойлашган ушбу жамғарма ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газларини камайтириш ҳамда ривожланмаган давлатларни иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашишга ёрдам бериш мақсадида 2010 йилда 194 мамлакат ҳукуматлари томонидан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги Гидрометиорология хизмати маркази ЯИЖ билан ишлаш ваколатига эга. Ушбу марказ ЯИЖ молиялаштираётган фаолиятни давлатимизнинг миллий мақсадлари ва дастурларига мувофиқлигини таъминлайди ҳамда барқарор ривожланишига кўмаклашади. ЯИЖ қошида аккредитациядан ўтишни истаган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

– Мамлакатимизда барча соҳалар каби гидрометиорология хизмати тизимида ҳам туб ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда, – дейди Ўзбекистон ФВВ ҳузуридаги Гидрометиорология хизмати маркази бош директори Комилжон Арипов. – Жумладан, ЯИЖ билан ўзаро алоқаларимиз бу борадаги кенг кўламли ишларни амалга оширишга имкон яратади.

Ҳозирда ЯИЖ билан ҳамкорлик ишлари Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП)нинг “Ўзбекистон Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” лойиҳаси доирасида олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳанинг мақсади иқлимий молиялаштириш ресурслари, жумладан, ЯИЖ маблағларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва мониторинг қилиш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга кўмак беришдан иборат.

– Лойиҳа доирасида иқлим соҳасини молиялаштириш, юртимиздаги Миллий ваколатли ташкилот – Гидрометиорология хизмати марказининг бу борадаги роли ва иқлим соҳасидаги сармоялар ва молиявий оқимларни баҳолаш бўйича бир қатор семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда, – дейди лойиҳа раҳбари Шуҳрат Шукуров. – Бугунги кунда ташкилотнинг роли ва вазифалари ҳамда лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилди. Шунингдек, марказ қошида котибият ташкил қилинган бўлиб, унинг иш низоми ишлаб чиқилган.

Айтиш керакки, жамғарма аккредитациядан ўтган турли ташкилотлар орқали лойиҳа ва дастурларга молиявий кўмак кўрсатади. Ҳозирга қадар ушбу фонд юртимизда 2,65 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 54 лойиҳа ва дастурларни молиялаштирмоқда.

Теглар:#2017/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси ЎзбекистондаЖамият

“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда

Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин

01.07.202182
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024145
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022317
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021287