Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СОҒЛОМ АВЛОД – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

25.01.2013
22 марта ўқилди
СОҒЛОМ АВЛОД – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

Mамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлод туғилиши ва вояга етишига кўмаклашиш, инчунун, тиббий хизмат сифатини такомиллаштириб, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Нукус шаҳридаги Она ва бола скрининг маркази томонидан туғма ногиронликни эрта аниқлаш ва даволаш, бундай нохуш ҳолларнинг олдини олиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган марказда “Дельфия” ташхис лабораторияси, “Мультискан”, “Апогея-3500” сингари аппаратлар скрининг текширувларини юқори сифатда ўтказиш имконини бермоқда. 2012 йилда бу ерда 16 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл ультратовуш текширувидан, 2 минг 400 нафардан зиёди биокимёвий текширувдан ўтди. 32 ярим мингдан ошиқ чақалоқ неонатал скрининг текширувидан ўтказилди.

Скрининг маркази раҳбари Амина Қаландарованинг айтишича, бу ерда меҳнат қилаётган ўттиз беш нафар тиббий ходимнинг барчаси малакали мутахассис. Улар аҳолининг, айниқса, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратаётир. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Скрининг текширувини биласизми?”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?”, “Бўлажак ота-оналарга тиббий маслаҳат” каби мавзуларда доимий давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Теглар:#2013/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024312
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025332
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024313