Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Шафтоли камқонликни даволайди

04.08.2016
197 марта ўқилди
Шафтоли камқонликни даволайди

Жаннатмакон юртимизда пишиб етилган мева-сабзавотлар инсон организми учун зарур бўлган микроэлемент ва витаминларга бой саналади.

Биргина шафтоли мевасини олсак, унинг таркибидаги фойдали элементлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Ушбу мева дарахти иссиқликни хуш кўради, бўйи эса унчалик баланд бўлмайди. Шох-шаббаларининг кенглиги, қолаверса, пушти рангда гуллаши билан бошқа мевалардан фарқланади.

Шафтолининг ватани шимолий Хитой деб тахмин қилинади. Маълумотларга қараганда, у Европага Италия орқали тарқалган.

Етилиб пишган шафтоли таркибида 15 фоизгача шакар, олма, узум, лимон, аскорбин (С витамини) кислоталари, эфир мойи, калий, кальций, темир каби минерал моддалар, В гуруҳига мансуб витаминлар, А провитамини, пектин моддалари мавжуд. Айниқса, унинг сариқ туслиси ўзида жуда кўп миқдорда каротин моддасини сақлайди.

Бу мева сафро ҳайдовчи ва ич сурувчи хусусиятга эга. Унинг таркибидаги органик кислоталар ва эфир мойлари меъда секреция фаолияти ва ҳазмни яхшилайди. У иштаҳани очади. Шафтолида минерал моддалар бисёрлиги сабаб ундан камқонлик ва гастрит (меъда шиллиқ қавати яллиғланиши)да даво мақсадида қўлланилади. Таркибида калий тузи мавжудлиги боис, у юрак билан боғлиқ касалликларда ҳам тавсия этилади.

Юрак уриши муаммоларида, камқонлик, меъда-ичак хасталикларида, организмда кислота миқдори тушиб кетганда, қорин дам бўлганда овқатланишдан 15-20 дақиқа олдин ¼ стакан миқдорида шафтоли шарбати ичиш тавсия этилади. Шунингдек, шафтоли меваси витаминларга бойлиги сабабли грипп ва ЎРВИ касалликларини олдини олишда, инфекцион хасталикларда, авитаминозда ҳам қўлланилади.

Халқ табобатида ревматизм, меъда-ичак касалликларида шафтоли гули ва баргидан тайёрланган дамлама беморларга тавсия этилади. Шафтолининг эндигина узиб олинган гуллари сафро ҳайдовчи ва сурги воситаси саналади.

Мазкур мевада юқори миқдорда углевод ва шакар моддаси мавжудлиги сабаб, семизлик ва қандли диабет билан оғриган беморларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари шафтоли аллергия чақириш хусусиятига эга. Айниқса, усти гул чанги билан қопланган шафтоли (тукли) тури аллерген маҳсулот саналади. Шу боис, бундай хасталик билан оғриётган беморларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, кўп миқдорда шафтоли ейиш дисбактериоз (ич кетиши) ва ичаклар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, ушбу мева ҳаяжонга берилувчи инсонларга ҳам тавсия этилмайди. Чунки, у асаб тизимини қўзғаш хусусиятига эга.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024588
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025380
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024333
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?Саломатлик

Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи

19.01.2024316