Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саратоннинг олдини олишда 12 та тавсия

05.04.2021
100 марта ўқилди
Саратоннинг олдини олишда 12 та тавсия

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касаллик­ларга чалиниши кўрсаткичи йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Масалан, Европа Иттифоқида ҳар йили 3,5 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир. Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради.


Гарчи хавфли ўсма касаллигини даволаш мушкул бўлса-да, унинг олдини олиш имкони мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Халқаро саратон тадқиқот агентлиги (IARC) бу борада саратон профилактикасининг 12 йўлини оммага тақдим этди. Булар қуйидагилар:

Чекманг, ҳар қандай тамаки шаклидан фойдаланманг.

Яшаш ва иш жойингизни тамаки тутунидан холи қилинг.

Тана вазни меъёрида бўлиши учун ҳаракат қилинг.

Кундалик ҳаётда жисмоний фаол бўлинг. Кун бўйи ўтириб вақт ўтказманг.

Соғлом овқатланиш тамойилларига риоя қилинг:
• кўп миқдорда донли, дуккакли маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, ёғли овқатларни, шакар истеъмолини чекланг;
• қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, қизил гўшт ва шўр таомлардан имкони борича тийилинг.

Спиртли ичимликлар ичманг.

Қуёшда узоқ турманг, айниқса, болаларни қуёш нуридан ҳимояланг.

Агар кимёвий саноат корхоналарида ишласангиз хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда, саратон чақирувчи моддалардан ўзингизни ҳимоя қилинг.

Тоғли жойларда ёки радиация хавфи бўлган ҳудудларда яшасангиз, радон радиацияси бор-йўқлигини аниқланг. Юқори радон даражасини камайтиришга ҳаракат қилинг.

Аёллар учун:
• Эмизиш онанинг саратон билан касалланиш хавфини камайтиради. Агар имкони бўлса, болани эмизиш керак.
• Гормонлар ўрнини босувчи даво (HRT) айрим саратон касалликларини кучайтиради. HRTдан фойдаланишни чекланг.

Болаларингизни эмлаш дастурида иштирок этишларини таъминланг:
• Гепатит B (чақалоқлар учун)
• Одам папиллома вируси (HPV) (ўсмир қизлар учун).

Сут бези, бачадон бўйни, йўғон ичак, меъда саратонининг олдини олиш бўйича скрининг дастурларида қатнашинг.


Мамлакатимизда аҳоли орасида саратон профилактикаси бўйича ишлаб чиқилган ушбу халқаро тамойилларни ҳаётга тат­биқ этиш, халқимизнинг саломатлигини асраш бўйича замонавий шароитлар яратилган ва бу жараён узлуксиз такомиллаштирилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.2024222
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024558
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025358
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024311