Бир кишига бир яхшилик қилсанг, кўргилки, яхшилик қилган вақтда у кишига нақадар роҳат етган бўлса, сенинг кўнглингга ҳам ундан зиёдроқ шодлик ва хуррамлик етишур. Агар бир кишига ёмонлик қилсанг, унга нақадар ранж етса, сенинг кўнглингга ҳам ул миқдор танглик етишур.
Кайковус
Мамлакатимизда инсон ва унинг саломатлигини асраш, айниқса, ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол, соғлом қилиб ўстириш чора-тадбирлари давлат миқёсида кенг амалга оширилмоқда. Республикамизда барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасида ҳам жадал суръатлар билан улкан ислоҳотлар олиб борилиб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётир. Жумладан, тери касалликлари соҳасида мутахассислар ҳудудимизда кўп учрайдиган дерматитлар, витилиго, темиратки, экзема ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва даволаш бўйича чуқур илмий ишлар олиб бормоқда.
Айтиш мумкинки, тери касалликлари фанга қадимдан маълум. Тиб илмининг султони, аллома Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" номли асарида қичима, қўтир, оқ ва қора доғлар ҳамда бошқа касалликлар белгилари, уларни даволаш усуллари ҳақида ёзиб қолдирган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Тоҳир Ибрагимов ҳам ўзининг "Гўзаллик сирлари" деб номланган рисоласида шу хусусида сўз юритади. Ушбу рисола кенг оммага, шу билан бирга талабаларга мўлжалланган бўлиб, мавзу долзарблиги уларда катта қизиқиш уйғотиши табиий.
Муаллиф китобда юқорида келтирилган тери касалликларининг айримлари тўғрисида сўз юритар экан, биринчи навбатда уни китобхонларга содда ва равон тилда етказиб беришга интилган. Китобда тери анатомияси, цитологияси, физиологияси ва гигиенаси тўғрисида муҳим маълумотлар берилган. Шу билан бирга аҳолида кўп учрайдиган ҳуснбузарлар, қичималар, оқ ва қора доғларни даволаш усуллари тўғрисида аниқ ва кенг маълумотлар бор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКомпьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?
Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам
Тиббий сабоқларКунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
