Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

15.08.2024
278 марта ўқилди
Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг нафи ҳақида мутахассислар қандай тиббий тавсиялар беради?

Одам ўзини яхши ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида пиёда юришнинг аҳамияти катта. Сабаби, яёв юрганда инсоннинг барча мускуллари ҳаракатга келиб, танада моддалар алмашинуви яхшиланади.

Айниқса, эрта тонгда пиёда юриш саломатлик учун жуда фойдали. Чунки бу вақтда ҳаво тоза бўлади, киши кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан чарчамасдан 30-40 дақиқа бемалол яёв кезиши мумкин.
Қолаверса, кечки пайт ишдан чиққач, имкон бўлса, йўлнинг бир қисмини пиёда босиб ўтиш, руҳиятга тетиклик бахш этиб, кишини тинчлантиради ва чарчоқни олади.

Шунингдек:


– умр давомийлигини узайтиради. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасига кўра, ҳар куни бир ёки ундан ортиқ километр масофани пиёда босиб ўтишга одатланганлар бундай машғулотни хуш кўрмайдиганларга нисбатан 7 йилгача кўпроқ умр кўрар экан. Шунингдек, мунтазам пиёда юриш ёшликни узайтиради;
– моддалар алмашинувини яхшилайди. Юқори қон босими, қанд миқдорининг баландлиги, ортиқча вазн, асабийлик, турли касалликларга тез чалинувчанлик, бош оғриғи, тез чарчаш… Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин ва буларнинг барчасига мунтазам пиёда юриш орқали яхшигина зарба бериш мумкин;
– маблағни тежайди. Бугун юртимизда спорт заллари ва фитнес клублари кўп. Аммо уларга қатнаш учун маблағ керак. Бундан ташқари, велотренажёр сотиб олиб, уйда шуғулланиш учун ҳам пул зарур. Шунчаки пиёда юриш эса йўл-йўлакай ишларни битириш билан бирга, сизни ана шундай харажатлар, энг муҳими, қиммат тиббий муолажалардан халос этади;
– уйқуни яхшилайди, стрессдан ҳимоялайди. Асримизнинг қулоч ёзаётган муаммолари қаторида стресс ва уйқу бузилиши алоҳида ўрин тутади. Уларнинг ҳар иккиси бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Мунтазам пиёда юриш ақлий тетиклик билан бирга, жисмоний чарчоққа олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, асабни тинчлантириб, тиниқиб ухлашга ёрдам беради;
– суякларни мустаҳкамлайди. Қатор суяк касалликлари борки, уларда пиёда юриш нафақат бефойда, балки зарарли ва хавфли ҳамдир. Янги жароҳатлар, артритнинг фаол босқичлари шулар жумласидан. Аммо мутлақ кўпчилик учун пиёда юриш суякларни мустаҳкамлашдек муҳим ютуқни келтиради. Таянч-ҳаракат тизимининг соғломлиги эса организмдаги жуда кўп муаммоларнинг олдини олади;
– кўриш қобилиятини яхшилайди. Очиқ ҳавода, истироҳат боғларида, кенг далаларда сайр қилаётган инсон истаса-истамаса, узоқларга тикилади, турли манзараларни томоша қилади. Пиёда юриш ортидан қон айланиши яхшиланиши кўзга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди;
– касалликларнинг олдини олади. Меъёрида, маълум бир масофага пиёда юришнинг ножўя таъсири йўқ, аксинча саломатлик учун фойдали жиҳатлари талайгина. Хусусан, яёв кезиш семизлик, юрак-қон томир хасталиклари, шамоллаш, қандли диабет каби касаллик­лар ва турли зарарли одатлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025292
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024280