Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ ЯНА САФАРДА

14.10.2012
30 марта ўқилди
“САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ ЯНА САФАРДА

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом вояга етказиш эзгу мақсад этиб белгиланган юртимизда бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. “2012 йил – Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан бажарилган ишларнинг кўлами кенг.

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан ҳамкорликда навбатдаги Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун Тошкент-Жаслиқ-Каракалпакия-Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поездининг жўнатилиши мазкур республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш борасидаги яна бир хайрли қадамдир. Ушбу “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК томонидан махсус вагонлар тақдим этилган бўлиб юқори малакага эга бўлган шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатади.

Малакали тиббиёт ходимлари билан бир қаторда жойларда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Шунингдек, ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш-профилактика муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ҳамда тиббий функционал кроватлар каби инсонпарварлик юклари етказиб берилмоқда.

“Саломатлик” поездининг шифокорлари Жаслиқ, Каракалпакия станцияларига яқин ҳудудлардан ташқари “Соғлом авлод учун” жамғармаси Қорақалпоғистон республикаси филиалининг “Амбуланс” тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси билан ҳамкорликда ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саховат” уйлари, шунингдек, бир қатор шифохоналар, туғруқ мажмуаларига ҳамда махсус мактаб-интернатларга ўз ёрдамини кўрсатади.

Бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, жойларда махсус муассасалар, ёрдамчи мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига мурувват ёрдамларини топшириш аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувларни ташкил этиш ишлари амалга оширилади. АҚШнинг “Амери Керз” халқаро ташкилоти, “Ўзфармсаноат” ДАК, “Дори-дармон” АК, ОАЖ “Nestle-Uzbekistan” ҚК, ОАЖ “Поль-фарма”, МЧЖ “Дори таъминот”, ОАЖ “Jurabek laboratories”, ОАЖ “Технофарм” каби ҳомийлар ёрдамида ташкил этилган “Саломатлик” поезди шифокорлари аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш, қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш борасида маърузалар қилишмоқда. Бир сўз билан айтганда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом фарзанднинг дунёга келишини таъминлаш, эртамиз ворислари бўлган ёш авлодни соғлом ҳолда камолга етказишда юртимизда олиб борилаётган хайрли ишларда Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам муносиб ўрни бор.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024229
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025332
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024313