Россиялик олимлар руҳий хасталикларни қатиқ ёрдамида даволаш усулини ўйлаб топди

Россиялик олимлар газларнинг мия фаолиятидаги роли бўйича тадқиқотлар натижасида асаб тизими касалликларини даволашга янгича ёндашув усулини аниқлади, деб ёзади “Интерфакс”.
Тадқиқотга кўра, беморга ҳапдори ўрнига организм учун муҳим бўлган газ ишлаб чиқарувчи зарур фойдали бактериялар билан бойитилган қатиқ (йогурт)ни буюриш мумкин бўлади.
Аниқланишича, газсимон моддалар асаб ҳужайралари ўртасида импульслар кўчиб юришида иштирок этади. Бундай газларни – газ трансмиттерларини – нафақат одам тўқималари, балки ошқозон-ичак йўлида яшайдиган турли микроорганизмлар ҳам ишлаб чиқаради. Газлар органларда ва тўқималарда тўпланади, уларнинг концентрациясини эса бир вақтнинг ўзида организмнинг бир нечта тизимлари, жумладан, мия ва иммун тизими назорат қилади.
Тадқиқотдан олинган муҳим хулоса шундан иборатки, у ёки бу газнинг танқислиги ёки ортиқчалиги турли нейрофизиологик ва руҳий касалликларга олиб келиши мумкин. Тажрибада қўлланилган сичқонлар азот оксиди етишмаганида узоқ депрессияга тушиб қолди, Даун синдромидан азоб чекувчи кишиларда эса водород сульфид ишлаб чиқаурвчи ферментлар фаоллиги ошди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
