Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда қишлоқ врачлик пункт(ҚВП) ларининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида бу йил 7 та ҚВП реконструкция қилиниб, тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Кегейли туманидаги “Жанабазар” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 19-сонли ҚВП бош шифокори Жарқинай Акималиева аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Бугунги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ҳар жиҳатдан шаҳар типидаги тиббиёт муассасалари билан тенглаша олади. Лаборатория таҳлиллари ҳам шу ернинг ўзида амалга оширилади ва беморга аниқ ташхис қўйилади. Аҳоли саломатлигига, айниқса, фертиль (туғруқ) ёшидаги аёллар, ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигига давлатимиз томонидан ниҳоятда катта эътибор берилаётган бир даврда бизнинг “Жанабазар” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 19-сонли ҚВПда уч нафар шифокор ва ҳамширалар эл саломатлигини асрашдек эзгу мақсад йўлида хизмат қилиб келишмоқда. Туманимиздаги 4 минг 454 нафар аҳолининг 1 минг 193 нафари фертиль ёшидаги аёллар бўлса, ўсмир қизлар 235 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга чекка ҳудудларгача бориб ёш оналарга чақалоқларни эмлашдан мақсад уларнинг иммунитетини кўтариш орқали бошқариладиган инфекцияларнинг, масалан, вирусли гепатит, қоқшол, полимиелит, кўкйўтал, бўғма, шол каби турли юқумли касалликларнинг олдини олиш эканини тушунтирамиз. Биз Естек, Ахунбабаев, Ажиникес овулларида бўлиб слайдлар орқали ҳаётий мисолларни кўрсатганимиздан кейин бу жойдаги аҳоли фарзандларини эмлаш календари бўйича ўз вақтида бизга олиб келиб эмлатадиган бўлишди.
ҚВП тиббиёт ходимлари томонидан “Соғлом бола йили” давлат дастури бўйича ўқув муассасалари ва бошқа ташкилотларда яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда давра суҳбатлари ўтказилмоқда. “Репродуктив саломатлик нима?”, “Эрта никоҳнинг олдини олиш”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Соғлом оилани шакллантириш, “Тамакисиз ҳаёт” каби мавзуларга бағишланган кўргазмали материаллар асосида тайёрланган слайдлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ҳар ойда “Жанабазар” овул фуқаролар йиғини раиси, фаоллар, мактаб раҳбарлари билан ҳамкорликда ҚВПда олиб борилаётган ишлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлайдилар. Тартиб бўлган жойда иш кўнгилдагидек бўлиши табиий. Мазкур даргоҳ остонасига қадам қўяр экансиз бунинг гувоҳи бўласиз, албатта. Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ҳафта кунларини белгилаш графиги қишлоқ врачлик пунктига кираверишда кўрсатиб қўйилган. Масалан, ҳафтанинг душанба куни нуронийлар куни, сешанба – аёллар, чоршанба – болалар, пайшанба – оила ва экология, жума – аёллар ва қизлар куни бўлса шанба умумтаълим мактаблари ва бошқа ташкилотларга бориб суҳбатлар ўтказилиши қайд этилган. Ва ана шу тартибда иш қатъий ташкил этилган.
– Мазкур саломатлик муассасамизда текшириш натижаларига кўра катта ҳамшира Гулбаҳор Латипова, физиотерапевт Лиза Нуришева, ҳамшира Зуҳра Қартбаева каби тиббиёт ходимлари билан биргаликда фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш, ҳомиладорларни соғлом фарзанд кўришлари учун туғишгача бўлган даврини назорат қилиш, уларга керакли маслаҳатлар бериш каби ишларни олиб борамиз, – дейди акушер-гинеколог Гулбаҳор Наубетова. Баъзида тиббий кўрикка кечиккан бўлажак оналарнинг хонадонларига бориб уларни огоҳлантирамиз. Шундан кейин улар албатта шифокорлар кўригига келишади ва тиббий текширувдан ўтадилар.
Шу бугунгача аҳолининг барча қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу албатта келажакда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, соғлом авлоднинг жисмонан ва руҳан баркамол вояга етишида муҳим омил бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
