
Бу касалликка чалинганлар ҳақида эшитсак, дарҳол соғлигимиз ҳақида ўйлаб қоламиз. Зеро, қандли диабетнинг ўзидан ҳам асорати хавфлироқ саналади. Маълумки, ҳар қандай хасталикни даволашдан кўра, олдини олиш осон. Диабетнинг ҳам олдини олса бўлади!
Болани камида 1,5-2 ёшгача кўкрак сути билан эмизиш
Маълум бўлишича, эрта кунда бошланган қўшимча овқатлар болани семиртириб, диабетга мойиллигини оширади.
Юқумли касалликлардан сақланамиз
Грипп, тепки, қизамиқ, сариқ касаллиги билан оғриш организмни ҳолсизлантиради, натижада одам қандли диабетга бир қадам яқинлашади. Бундай бўлмаслиги учун болани кичиклигидан касалликларга қарши эмлатиш, шахсий гигиенага риоя қилиш ва албатта, шамоллашни вақтида даволаш зарур.
Таомномадаги табиийлик
Ёшликдан овқатланишда табиий маҳсулотлар – мева-сабзавотлар, дуккаклилар, сут-қатиқ, ёнғоқ, кўкатларни пишириқ, кремли, ёғли, қовурма таомлардан устун қўйишга ўрганиш керак. Яъни таомномада табиий маҳсулотлар қанча кўп бўлса, касаллик яқинлашиши шунча қийин бўлади. Чунки улар таркибида клетчатка кўп бўлиб, у организмни зарарли хилтлардан тозалайди ва қонда қанд миқдорини бир маромда ушлаб туради.
Биласизми?
Қандли диабетга чалинмаслик учун бир кунда 4 дона мева ва 3 дона хом сабзавот ёки кўкат ейиш керак. Айниқса, салат барги, исмалоқ, гулкарам, қизил қорағат, олча, олма (албатта пўсти билан), редиска, кўкпиёз, ерноки (топинамбур), бақлажон фойдали.
Фаол ва қувноқ бўлиш
Жисмоний ҳаракат – у хоҳ пиёда юриш, хоҳ уй юмушлари билан шуғулланиш бўлсин, қанд даражасини туширади. Муаммоларга енгилмаслик ва доимо кўтаринки кайфиятда бўлиш эса иммун тизимни кучайтиради. Натижада, қандли диабет олдида кучли қалқон бўлади.
Меъёрга эътибор бериш
4 кг.дан юқори туғилган чақалоқлар ва шундай паҳлавонларни дунёга келтирган аёлларда турли омиллар сабаб келажакда қандли диабетга мойиллик пайдо бўлиши мумкин.
Вазнни назорат қилиш
Ортиқча вазн танага ортиқча юк эканлиги билан бир қаторда қандли диабетни етаклаб келувчи сабаблардан бири ҳамдир. Шундай экан, меъёрдаги вазн 3-5 кг.га кўпайса, дарров вазиятни қўлга олиб, парҳез ва ҳаракатлар ёрдамида аввалги ҳолатга келтириш лозим.
Тиббий кўрикдан ўтиш
40 ёшдан кейин ҳар олти ойда шифокор-эндокринолог кўригидан ўтиб туриш лозим. Бу ёшда ҳар ой қондаги қанд миқдорини текширтириб туриш фойдадан ҳоли эмас. Айниқса, яқинлар орасида қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қон таҳлилини вақтида топшириш шарт.
Эслатма:
Кўпчилик қандли диабетнинг белгилари сифатида чарчаш ва кўп ҳожатга қатнашни билишади. Аслида қонда қанд миқдорининг аста-секин ошиши ҳақида сизнинг беҳоллигингиз, қўл-оёқнинг увишиши, терининг ўз-ўзидан қичиши, асабийлик ҳам дарак бериши мумкин.
Зарарли одатларни ташлаймиз
Чекиш, ичиш каби зарарли одатлар натижасида танадаги қон айланиши бузилади. Ошқозон ости бези ва жигар ишдан чиқади, бунга жавобан қондаги қанд миқдори сезиларли даражада кўтарилади. Киши нохуш одатлардан қанча тез қутулса, диабетнинг хавфли асорати – қорасон ва кўришнинг йўқолишидан шунча ҳимояланган бўлади. Ёруғ дунёни кўра олиш ва оёқлар билан мустақил юриш ичиш ва чекишдан муҳимроқ. Бу чекиш ва ичиш каби иллатлар домига тушиб қолган аёлларга ҳам бирдек тааллуқлидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
