Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯНГИ ТИЛНИ ТЭЗРОҚ ЎРГАНИШ МУМКИН?

02.07.2019
185 марта ўқилди
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯНГИ ТИЛНИ ТЭЗРОҚ ЎРГАНИШ МУМКИН?

Янги тилни қандай қилиб чўнтакка зиён етказмай ёки ўрганиш дастурларига эҳтиёж сезмасдан ўрганиш мумкинлигини билмоқчимисиз? Албатта, бунда ҳеч қандай сир йўқ. Фақатгина янги тилга кўникиш, қаттиқ меҳнат қилиш ва хато қилишдан қўрқмаслик керак. Батафсилроқ маълумот олиш учун қуйидагилардан бошлаймиз:
1. Маҳаллий спикер билан мулоқот
Янги тилни ўрганишниг энг яхши йўли гапиришдир. Кўпинча инсонлар ўқиётган нарсаларини амалиётда қўллашнинг ўрнига деярли вақтларининг ҳаммасини грамматикани ўрганиш ва янги сўзлар рўйхатини ёдлаш учун сарфлашади. Реал ҳаётда инсон билан гаплашиш китоб ёки компютер экранидан кўра тилни ўрганиш учун сизга яхши мотивация беради. Сизга тажриба учун ёрдам берадиган ва сиз ўрганмоқчи бўлган тилда гаплаша оладиган дўст ёки коллегия топишга уриниб кўринг. Агар сиз шу тилда гаплашадиган ҳеч кимни топа олмасангиз “Скйпе” дастури орқали ким биландир боғланишга уриниб кўринг.
2. Ҳар куни шу тилни ўрганинг.
Одамлар 5 йилдан бери ўрганишга ҳаракат қилаётган тилни қанча ўрганса ҳам,ҳалигача равон гапира олмаслиги ҳақида тез-тез шикоят қилиб туришади. Аммо улар беш йил деганда, эҳтимол, ҳафта давомида фақат 2 соат ёки ундан ҳам кам вақтни назарда тутишаётгандир. Келинг, бир нарсани аниқлаштириб олайлик – агар сиз янги тилни тезда ўрганиб олишни хоҳласангиз, бу бир неча ҳафта ёки ойларни ўз ичига олади, чунки бу ҳолда сиз кунига 2 соат тилни ўрганишга мажбур бўласиз. Такрорлаш тилни ўрганишга асос бўлади – уни эслаб қолгунингизгача миянгизга қайта ва қайта жойланг.
3. Доимо ёнингизда луғат олиб юринг.
Ёнингизда ўзингиз билан луғат олиб юриш орқали ҳам вақтингизни тежайсиз, ҳам умидсизликдан халос бўласиз. Бу луғат китоб ёки телефонимиздаги луғат иловаси бўлиши ҳам мумкин – у сизга бирор номаълум сўз шошилинч керак бўлиб қолганда ёрдам беради. Бу йўл орқали сиз бир кунда қўшимча 20 ёки 30 та янги сўз ўрганасиз.
4. Ўзингиз танлаган тилда телевизор кўринг, эшитинг, ўқинг ва ёзинг.
Тилнинг ичига шўнғиб кетиш шуни англатадики, сиз ўз она тилингизда қиладиган барча одатий ишларни янги тил орқали бажарасиз, яъни ўқийсиз, ёзасиз ёки эшитасиз. Сиз ўрганмоқчи бўлган тилда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг осон нарса – бу телевизорда шу тилдаги кўрсатувлар ва филмларни кўришдир.
5. Сиз тилини ўрганаётган мамлакатга ташриф буюринг.
Шубҳасиз, бу сизнинг тилни ўрганишга бўлган қобилиятингизга катта таъсир кўрсатади. Маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишга ўзингизни мажбурланг. Яъни, бирор жойга борадиган йўналишни сўраш ёки оддийгина саломлашиш орқали ҳам мулоқотга киришасиз. Сиздаги оғзаки кўникмаларнинг аҳамияти йўқ, ўзингизни гапиришга мажбур қилинг ва муҳими, сиз тез орада сўзларингиз, луғат бойлигингиз ва талаффузингизнинг кенгайганини сезасиз.
Оддийгина кўрсатмалар, шундай эмасми? Кўрдингизми, сиз янги тилни тўлақонли ўрганиб, унда хатосиз ва равон гапиришга эриша олишингиз учун кўп маблағ шарт эмас. Муҳими, ўзингизга бўлган ишонч, ғайрат, қунт ва ҳафсала бўлса бас. Машҳур актёр Самуел Жексон айтганидек, “Буюк муваффақиятнинг биринчи шарти – ўз-ўзингга бўлган ишончдир”.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024574
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025371
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024237
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025337