
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам жамият олдидаги муҳим масала бўлиб келган. Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми тайин бир иш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилмоқда. Бундай шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақида гап кетганда юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини юритиш, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни бартараф қилиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганлигини мисол қилишимиз мумкин.
Куни кеча Ёшлар ижод саройида “Мамлакатимизда жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари ва келгусидаги вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган республика анжуманида ёшлар учун “Ибрат” мактаби ташкил этилгани қайд этилди. Унга кўра 450 нафардан зиёд тарбияси оғир, ИИБ профилактик ҳисобида турувчи, жиноят содир этишга мойиллиги юқори бўлган вояга етмаганлар жазо ўташ муассасаларига олиб борилди. Улар жазо муддатини ўтаётган тенгдошлари билан учрашди. Мулоқот қилиб, маҳкумларнинг дил сўзлари, изтироб ва азобли пушаймонларини тингладилар.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ички ишлар, Мудофаа ва Адлия вазирликлари, Миллий гвардия, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини бошқариш бўйича республика кенгаши ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда жорий йилнинг 10 ойида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 426 тага камайгани маълум қилинди.
Ҳаётда ҳар бир инсон йўл қўйган хатосини тузатиш учун унга имкон берилади. Қувонарлиси, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод қилинган ёшларнинг кўпчилиги ишлаб чиқариш корхоналари ёки фермер хўжалигига бириктирилмоқда. Шунингдек, уларнинг жиноят содир этишга мойиллиги ҳисобга олиниб, 386 нафар ёшнинг ҳар бирига ҳудудларда фаолият юритаётган “Темурбеклар” мактаби ҳамда ҳарбий қисм офицерлари масъул этиб бириктирилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
