Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги болаларнинг 46 фоизи ўз отаси билан ўйнаш имконига эга эмас

20.06.2017
29 марта ўқилди
Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги болаларнинг 46 фоизи ўз отаси билан ўйнаш имконига эга эмас

Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги болаларнинг 46 фоизи ўз оталари билан ўйнаш имконидан маҳрумдир, деб баёнот қилди ЮНИСЕФ.

Ҳужжатда қайд этилишича, дунёнинг 74 та давлатида 3-4 ёшдаги болаларнинг тенг ярмидан кўпи, бу эса 40 миллион болакайлар демакдир, ота эътиборидан маҳрум.

Бу давлатларда оталар ўз болалари билан камдан-кам ўйнашади, баъзида эса, кичкинтойларни умуман эътиборсиз қолдиришади. “Бу вақтда эса, айнан шу ёшда ота ўз фарзандининг ақлий ривожланишида муҳим рол ўйнайди”, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.

БМТ янгиликлар маркази хабарига кўра, ўтказилган тадқиқотлар натижасида, Беларусияда кичкинтойларнинг 32 фоизи, Украинада – 29 фоизи, Грузияда – 40 фоизи, Қозоғистонда – 49 фоизи ота эътиборидан маҳрумлиги аниқланган.

Баёнотда айтилишича, айнан 3-4 ёш инқироз даври бўлиб, болалар бу вақтда ҳам она, ҳам ота меҳрига ташна бўладилар. Уларни бу вақтда тўғри овқатлантириш, муҳаббат, стресс ва зўравонликдан ҳимоя қилинишга муҳтож бўлар экан. Шунингдек, биринчи минг кунликда бола мияси улкан темпда ривожланиши – ҳар бир сонияда унда мингга яқин бирикмалар пайдо бўлиши айтилган. Бу бирикмалар боланинг келажакдаги ҳаётида фикрлаш аппарати имкониятларини таъминлаш учун жавоб бераркан."

“Юқоридаги рақамлар оталар ўз фарзандлари ҳаётининг илк босқичларида улар ривожланишида ҳамиша ҳам фаол роль ўйнамасликларини кўрсатмоқда”, – деган ЮНИСЕФ вакили Лоуренс Ченди.

Ченди ота ва боланинг бирга ўйнаши учун мавжуд бўлган барча тўсиқларни енгиб ўтишга ва кичкинтойларга кўпроқ эътибор беришни, уларни яхши кўришни, улар билан ўйнашни, уларга эртак ўқишни, турли ҳикоялар айтиб беришни, улар билан бирга куйлаб, расм чизишга чақирган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025359
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024230
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025333
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024314