
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатликка таҳдид солибгина қолмай, ҳатто ўлимгача олиб келиши мумкин.
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида “Ёшлар саломатлигини асраш, ўсмирлар ўртасида доимий соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” мақсадида саломатлик валонтёрлари фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Тошкент шаҳар “ОИТСга қарши курашиш маркази” ва “Келажак” эркин волонтёрлик ҳаракати жамоаси билан ҳамкорликда “Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!” шиори остида ўтказилган ушбу профилактик тадбир баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори ўринбосари Ш.Қобилова, эпидемиологлар Н.Умарова, Л.Сайфутдинова, “Келажак” эркин волонтёрлик ҳаракати жамоаси ходими М.Мирсултоновлар ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари, ундан ҳимояланиш, даволаниш ва бошқаларга юқтирмаслик, касалланганда оила қургач уни болага юқтирмаслик, шифокор маслаҳатига амал қилиш кабилар ҳақида атрофлича маълумот беришди.
Семинар-тренингда саломатлик волонтёрлари учун ОИВ/ОИТС бўйича президентация тарзида тушунтириш ишлари олиб борилди. Соҳага оид гуруҳлараро беллашув тарзида кечган мунозарада "Саватча" ва “Савол ташлаш” ўйинлари ўтказилиб, иштирокчилар томонидан белгиланган ва бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тақдим этилди.
Нилуфар УМАРОВА,
Услубий профилактика ва эпидемиологияга
қарши тадбирларни ташкиллаштириш бўлими мудири
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
