
Йод – инсон организмининг меъёрий фаолияти учун лозим бўлган элемент. У табиий равишда фақат маълум иқлим шароитида, кўпинча денгизга яқин минтақаларда ҳосил бўлади.
Йод кам миқдорда учрайдиган ҳудудларда эса одамларнинг бу моддага эҳтиёжини етарли даражада қоплаш учун қўшимча чоралар кўриш талаб этилади. Унинг танқислиги ақлий заифликнинг асосий омилидир. Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 38 миллионга яқин бола йод танқислиги хавфи билан туғилади. Қолаверса, бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, тирноқларнинг табақаланиши, соч тўкилиши, тери қуруқлашуви, уйқучанлик, чарчоқ ҳам организмда йод тақчиллиги аломатларидандир. Шу сабабли бу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида дунёда ош тузини йодлаш амалиётидан кенг фойдаланилади.
Организм учун керакли бўлган йодни турли денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш йўли билан олиш мумкин. Бизнинг минтақамизда бундай неъматлар сероб бўлмагани сабабли ош тузини йодлашга эҳтиёж туғилади.
Ош тузининг асосий таркибий қисми натрий бўлиб, у қон айланиши ва қон босимини бошқариш, асаб тизими ҳамда мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлаш вазифасини бажаради. Унинг иккинчи элементи бўлган хлор эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради.
Организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунига бир чой қошиқ – 5 грамм ош тузи истеъмол қилиш тавсия этилади. Қолаверса, у йод танқислиги касаллигининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.
Мамлакатимизда йодланган ош тузи «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги қонун асосида ишлаб чиқарилади. Давлат стандарти талабларига кўра, ош тузи таркибида йод миқдори тоннасига 40 грамм миқдорда бўлиши белгилаб қўйилган.
Сифатли ош тузининг қадоғида ишлаб чиқарган ташкилот номи, товар белгиси, маҳсулот номи, унинг нави ва янчилиш даражаси, ишлаб чиқарилган санаси, норматив ҳужжат номи, яроқлилик муддати, йодлаш қўшимчаси номи ҳамда йод улуши каби бир қанча маълумотлар акс этган бўлиши керак.
Ош тузларининг сақланиш ҳарорати 28 даражадан ошмаслиги лозим. Қотиб қолган, нам тортган, бегона ҳидларга эга бўлган, яроқлилик муддати ўтган, қадоқлари бузилган ош тузларининг фойдали хусусиятлари йўқолган бўлади. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
