Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ораста қизлар – оила кўрки

24.06.2013
81 марта ўқилди
Ораста қизлар – оила кўрки

Донолар “Аёл дунёнинг ярмини ташкил эца, қолган ярмини дунёга келтиради”, – дейдилар. Эркак киши оиламиз устуни, суянчиг'и бо'лса, дилбар аёлларни ана шу хонадонни тебратгувчи файзи-ю баракаси, чарог'бони дейиш мумкин. Бу бежизга эмас, албатта. Зеро, аёл хонадондаги саришталикни, тартибни о'з зиммасига олган, о'зининг бахт қо'рг'онини тозалик, поклик устига бунёд этган назокат соҳибасидир.

Оқила аёл бир хонадоннинг бахти бо'лса, дунёқараши теран, ақлли ва латофатли аёллар бутун жамиятимизнинг та­янчидир. Сог'лом авлодни о'стириб, вояга етказиш, шунингдек, қиз­ларимизни мустақил ҳаётга тай­ёрлаш, уларни ҳар томонлама комил инсон этиб тарбиялаш нафақат ота-онанинг, балки биз о'қитувчиларнинг ҳам муҳим вази­фа­ларимиздан биридир. Мактаб, лицей, коллеж­ларда бунинг учун асосий дарслардан ташқари бир неча то'гарак ва қо'шимча дарслар, ма'навий-ма'рифий соатлар ташкил этилганки, улар қизла­римизнинг ма'навий дунёқарашининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежжда 2011-йилдан бошлаб, "Ораста қизлар" то'гарагининг фаолият олиб бориши натижасида қизларимизнинг о'злари учун зарур бо'лган гигиеник маслаҳатлар, кийиниш маданияти, атроф-муҳитни тоза тутиш, жисмоний сог'ломлаштириш машқ­лари, сог'лом овқатланиш, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари каби кўплаб масалалар юзасидан мута­ха­с­сислардан ма'лумот олиш ва бу борада улар билан суҳбатлашиш имконига эга бо'л­моқ­далар.

Фуқороларнинг сог'лом бо'лиши жамият ривожи учун улкан аҳамиятга эга. Инсон саломатлиги бир нечта омилларга бог'лиқ бо'либ, бунинг учун энг аввало, кун тартибига риоя қилмоқ зарур. Бу эса о'тиладиган тарбиявий соатларимизнинг асосий мазмуни ҳисобланади.

Ко'пинча тарбиявий соатларда қизларга сун'ий пардозни мунтазам қо'ллаш натижасида уни юз ва қо'л териларига салбий та'сири, табиий юз рангига путур етказишлари ҳаётий мисоллар орқали айтиб о'тилади. Устоз ва мута­хассисларимизнинг мавзуга жиддий ёндашуви боис қизларимизнинг то'г'ри хулоса чиқараётганлари қилган са'й-ҳаракатларимизнинг натижасидир.

Умуман олганда мазкур "Ораста қизлар" то'гарагининнг фаолияти узоқни о'йлаб ташкил этилган бо'либ, айни шу кунларда долзарб бо'либ бораётган мавзуларнинг қамраб олиши натижасида, қизларимизга ҳаёт ё'лларида асқотадиган то'г'ри маслаҳатлар бериб бориш каби муҳим вазифаларни белгилайди.

Бу то'гаракнинг фаолияти натижасида коллежда о'қувчи қизлар ва мута­хассислар биргаликда жам бо'лишиб, сог'лом ҳаёт шиорини илгари суриш­моқда. Биргаликда муҳокама этилган муаммо ҳал этилмай қолмайди. Дилдан чиққан со'злар эса ҳамиша бесамар кетмайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.202481
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021287
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021280
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.202196