Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўғил болаларга эркак тарбияси лозим!

18.08.2018
85 марта ўқилди
Ўғил болаларга эркак тарбияси лозим!

Меҳр риштаси қанчалик мустаҳкам бўлмасин, фарзандни мудом олдингизда олиб ўтиришнинг иложи йўқ. Фарзандни тарбиялаш ва уни етукликка етказишда давлат ва жамият фаол иштирок этади. Болани етти ёшидан мактабга қўясиз, у 17-18 ёшигача ҳаётининг асосий даврини синфдош ва устозлари қуршовида ўтказади.

Боланинг оқ билан қорани ажратадиган вақти, яъни 11 ёшга киргунича мактабнинг бошланғич синфида, одатда аёл кишилар мураббийлик қиладиган даврга тўғри келади. Бунга боғчадаги 3-4 йилни қўшсак, демак, бола ақлини танийдиган вақтини асосан аёл кишининг тарбиясида ўтказар экан. Бу нафақат маърифат, балки таълим-тарбия, шу билан бирга, энг яқин муносабатлардир. Агар фарзанд қиз бўлса, устози каби меҳридарё, қалби қуёш бўлиб вояга етади. Фарзанд ўғил бўлса-чи? Атроф-муҳитни таниб, ҳамма маъқул бўлган ҳодисаларга тақлид қиладиган чоғда атрофида нуқул аёл мураббийлар бўлиши тўғримикан?

Аёл – мўътабар зот. Аммо тарбияда отанинг ўрни беқиёс. Эркакларга хос фазилатлар ва характер таъсири фарзанд камолотида муҳим роль ўйнайди. Отанинг ҳар бир муаммога эркакча ёндашуви масалани узил-кесил ҳал этишда асосий қарор ҳисобланади. Буни ҳамма билади. Лекин бугун  мактаблардаги ўқитувчиларнинг аксарияти, айниқса, директорларнинг кўпчилиги аёл эканлигини инобатга олсак, фарзандларимиз аёллар қўлида тарбияланаётганини тушуниб етамиз.

Менимча, ўғил болалар  ўқиши ва тарбиясига кўпроқ эркакларни жалб этиш лозим. Тўғри, айни пайтда бошланғич таълим у ёқда турсин, ҳатто фанлар бўйича ҳам  кадрлар етишмаяпти. Лекин ҳеч бўлмаганда мактаб илмий бўлим мудирлари, раҳбар ўринбосарлари, айниқса, мактаб директорларини тайинлашда биринчи навбатда йигитларга эътибор бериш керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025364
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024148
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025359
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024230