
Бугунги кунда давлатимиз томонидан фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом, билимли, етук инсон бўлиб улғайишлари йўлида эртани кўзлаб қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳиятан, аввало, ёш авлод камолотига қаратилган. Бу борада айниқса, болалар уйларида тарбияланаётган кўнгли кемтик болаларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ва алоҳида эътибордан халқимиз мамнун.
Афсуски, “гуруч курмаксиз” бўлмаганидек, орамизда шундай инсонлар борки, уларни инсон деган муқаддас ном билан аташга ийманасан киши. Руҳий касаллиги бўлган болалар ризқига кўз олайтирган бундай инсонларни ким деб аташ мумкин?
Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи бош ҳисобчиси Н.М. муассасага озиқ-овқат учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Н.М жами 23 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилган 12 млн. 999 минг сўмлик маблағни маҳсулот етказиб берувчи хусусий корхонага ўтказиб, жами 10 млн. 636 минг сўмлик маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни ҳисоб-фактураларга киритиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
