Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Машқлар ёрдамида чарчоқдан халос бўламиз

23.02.2019
61 марта ўқилди
Машқлар ёрдамида чарчоқдан халос бўламиз

Тезкор ва шиддат билан кечаётган ахборот асрида баъзан маълумот кўплигидан нафақат миямиз, балки аъзои-баданимиз чарчаб, ўзимизни беҳол ҳис этамиз. Шундай вақтда ҳар бир инсон ўзига кунда 10-20 дақиқа вақт ажрата олиши зарур. Оддийгина тукиллатиш машқлари орқали организмни бир силкитиб, уни кўтаринки руҳда ишлашга мажбур этиш мумкин. Машғулотлар давомида хонада ёқимли ва сокин мусиқа янграб турса янада яхши.

Қулайроқ жойга ўрнашиб олиб, кўзларингизни беш дақиқага юминг. Оёқ ва қўлларингизни қуш қанот қоқаётгандай бир оз чўзинг. Яна дастлабки тинч ҳолатга қайтинг. Кафтларингизни бир-бирига ишқалаб, қиздириб олинг. Ўт бўлиб ёнаётгандай ҳолатни ҳис этмагунча бу машғулотни давом эттиринг. Қизиган ўнг кафтингиз бармоқ учлари билан бўйнингизнинг орқа қисмидаги соҳа ва энсангиздан аста-секин енгил ҳаракатлар билан думғазагача тукиллатиб чиқинг. Худди шу машқни думғазадан курак томонга қараб қўлингиз етгунча умуртқа поғонаси йўналишида бажаринг. Кейин шу машқни тескари томонга қараб юқоридан пастга қараб бажаринг. Яъни, пешана, энса, бўйин, умуртқа поғонасининг бўйин ва кўкрак соҳаси кейин эса думғаза қисмига қараб тукиллатиб чиқинг. Танангизнинг орқа қисмига қўлингиз етмаса пластик бутилка (баклашка)дан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Энса соҳасини тукиллатиб чиқиш мия фаолиятини яхшилайди. Яъни, бош айланиши ва қулоқ шанғиллаши кетади. Аммо ушбу белгилар қон босими юқори ёки паст бўлганлиги туфайли юзага келса, шифокор маслаҳати билан даволаниш зарур. Яна қиздирилган бармоқ учлари билан ҳар иккала қулоқ атрофини енгилгина тукиллатиб чиқинг. Буйраклар соҳасини эса муштингизнинг юза қисми билан оғримайдиган қилиб тукиллатинг. Икки дақиқа давомида тукиллатиш етарли. Аммо елкангиз оғримаса яна машқларни давом эттириб кўкрак соҳаси марказидан бошлаб соат стрелкаси йўналишида кичик ҳалқа ҳосил қилиб тукиллатиб чиқинг. Машқ 2 дақиқа давом этиши керак. Кейин навбати билан елка соҳасига ўтинг. Мунтазам равишда юқорида кўрсатилган машқларни бажариб турсангиз тез орада кайфиятингиз кўтарилиб, чарчоқни ҳам унутасиз.

Диққат!

Машқлар оч қоринга ёки ҳаддан ташқари тўқ қоринга бажарилмайди. Овқатланганингиздан сўнг 1 соат ўтгач машқларни бажаринг. Агар буйраклар ва юрагингизда муаммо бўлмаса бир кунда 2 литр тоза булоқ сувини ичишни унутманг. Чунки, сув ҳам қуйилган қонни суйилтиради. Организмдан ортиқча токсин (заҳар) ва хилтларни тер ва пешоб билан чиқиб кетишига кўмаклашади. Тукиллатиш сабабли организм енгил силкиниб (вибрация)олади. Бу эса тўқималарда моддалар алмашинувини яхшилайди ва вужудимиздаги барча тизимларга ижобий таъсир этади. Тўқималар кислород билан тўйинади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024574
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025368
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024321
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024137