Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кўнгил қадр топганда...

14.06.2013
24 марта ўқилди
Кўнгил қадр топганда...

Соғлом авлодни тарбиялаб уни баркамол этиб вояга етказиш барчамизнинг асосий вазифамиздир. "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг Қарши шаҳар таянч маскани ҳамда Қарши Тиббиёт коллежи ҳамкорлигида жойларда бир қанча тадбирларнинг ўтказилиши ана шу хайрли ишнинг давомидир.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг Қарши шаҳар таянч маскани ҳамда Қарши Тиббиёт коллежи, "Қизил ярим ой" жамияти, "Камолот" ЁИҲ Қарши шаҳар бўлими ҳамкорлигида "Юрт мустақиллиги – оила фаровонлиги" мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир талаба ёшларга оиланинг муқаддас маскан эканлигини тушунтириш, эрта турмушнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг, диний ақидапарастлик ва турли зарарли оқимларга кириб кетмасликнинг олдини олиш ҳамда оилага ҳурмат, Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар шаҳар ва вилоят Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Обод турмуш йили" Давлат дастури доирасида "Мафтункор ранглар дунёси" кўрик-танлови ва болалар расмлар кўргазмаси ўтказилиши орқали ҳам болажонларга бир дунё шодлик улашилди. Мазкур кўрик танловда имконияти чекланган болалардан 16 нафари иштирок этиб 14 ёшлилар ўртасида 1 ўринни Эргашева Эъзоза, 2 ўринни Ганжиев Али, 3 ўринни Ибрагимова Сабина эгаллаган бўлса, 12 ёшлилар ўртасида 1 ўринни Гайбуллаев Лочин, 2 ўринни Сайфиев Достон, 3 ўринни Аллаев Шуҳрат эгаллади. 7 ёшлилар орасида эса 1 ўринга Нарзиева Севинч, 2 ўринга Қиличева Сайёра, 3 ўринга Жўраев Фарҳод муносиб деб топилдилар. Ғолибларга ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Теглар:#2013/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Ақлвой” ўз фаолиятини бошладиЖамият

“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид

24.03.2021167
Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...Тиббий сабоқлар

Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...

Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.

11.01.2023253
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022320
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021291