Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жонларга жондош яхши одамлар

01.09.2018
254 марта ўқилди
Жонларга жондош яхши одамлар

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда ташкил этилган нодавлат ва нотижорат халқаро ташкилотлардан бири саналади. Жамғарма мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига биноан ташкил топган.

Фонднинг асосий мақсад ва вазифалари – жисмонан соғлом, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом авлод туғилишини таъминлашдан иборат. Марказ мана 25 йилдирки, юртимизда бемор болалар саломатлигини тиклаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, хорижий ҳамкорлар кўмагида бемор болалар чет элда даволанмоқда. Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида жарроҳлик амалиёти билан шифо топмоқда. Жорий йилнинг ўтган саккиз ойини сарҳисоб қилсак, 43 нафар бемор бола муваффақиятли операция қилинди.

 

– Йигирма беш йилдан буён “Соғлом авлод учун” фонди билан ҳамкорлик олиб бораяпмиз, – дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси олий тоифали шифокори, жарроҳ Дониёр Пирназаров. – Жумладан, туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларни операция йўли билан даволаяпмиз. Болаларнинг ҳаётга бўлган интилиши, қувончини кўриб, танлаган касбимдан фахрланиб кетаман. Бемор болажонларнинг саломатлигига қайғураётган фонд раҳбарияти ҳам юксак эътирофга лойиқ. Келгусида ҳам фонд билан ҳамкорликни давом эттириб, бемор болаларга соғлом ҳаёт улашишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Халқ дарди билан ёниб яшаш олий фазилатдир. Ватан меҳри, эътибори ва эҳтиромида улғаётган фарзандлар юрт истиқболига камарбаста бўлиши, шубҳасиз.

– Неварали бўлишни узоқ йил кутганмиз, – дейди хоразмлик Баҳорой Олимбоеванинг бобоси Олимбой Сабиров. – Дуоларимиз мустажоб бўлиб, 2013 йил неварам Баҳорой туғилди. Оиламизга янада файз кирди. Янги меҳмон ота-онаси айниқса, менинг овунчоғим бўлди. Аввалига соғлигида муаммо бўлмади. Олти ойлик бўлаганида оилавий шифокоримиз неварамни кўрикдан ўтказиб, унда туғма юрак нуқсони борлигини айтиб қолди. Ўзимизнинг шифокорлар болани пойтахтга олиб боришни тавсия қилишди. Молиявий етишмовчилик сабаб, қариндошлардан қарз сўраш ниятида юрган пайтимиз қўшним пойтахтдан келган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди шифокорлари болаларни бепул кўрикдан ўтказаётганини айтиб қолди. Марказ шифокорлари касалликка аниқ ташхис қўйиб, набирамни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига олиб боришимни, у ерда барча амалиёт фонднинг ҳисобидан бўлишини айтишди. Зудлик билан пойтахтга келдик. Баҳорой бу ерда қайта текширувдан ўтди. Операциядан сўнг неварам соғлом ҳолда бағримизга қайтди.

– 2010 йил ўғлим Асилбек Акромов туғилди, – дейди Фарғона вилоятидан Акмалжон Мирзаев. – Туғуруқхонада боламда туғма юрак нуқсони борлигини айтишди. Аёлим ҳомиладор пайтида кўп грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лар билан хасталанган эди. Боламиздаги дард шундан пайдо бўлган экан. Фарзандимни пойтахтга олиб бордим. Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси шифокорлари Асилбекни кўрикдан ўтказгач, жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтишди. Имкониятимни тушунтирган эдим, шифокорлар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига қўнғироқ қилиб, мени рўйхатга олишларини сўради. Операциягача текширувлар, даволашлар фонднинг кўмаги билан амалга ошрилди. Жарроҳлик амалиёти ҳам аъло даражада бўлиб ўтди. Ҳозир болам ҳовлимни тўлдириб югуриб юрибди. Биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган беминнат ёрдам учун фонд ходимларига катта раҳмат айтаман.

Ота-оналар билан суҳбатлашиш жараёнида уларнинг дил сўзларини тинглаб, фонд олиб бораётган хайрли ишлар бардавом бўлишини тиладик. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”.

Теглар:#2018/35-36#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болажонларга шодлик улашиб...Спорт

Болажонларга шодлик улашиб...

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга

28.12.202393
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022320
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021281
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022204