
Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилган арча байрами болажонларга бир олам қувонч бағишлади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳар ҳудудий филиали ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамкорлигида ўтган тадбирда ёш тадбиркор Гўзал Тожимирзаева кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болажонларга ўйинчоқлар, Янги йил совғаси жамланган пакетлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.
– 18 ёшимдан буён тадбиркорлик қиламан. Бугунги кунда металлургия ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ корхонада бизнесни ривожлантириш директориман. Ёшлигимдан, агар етарлича имкониятга эга бўлсам, албатта ёрдамга муҳтож қийналган оилалар ва боқувчисини йўқотган болаларга меҳр улашиб, уларни моддий қўллаб-қувватлашни ният қилганман. Бугун ОИТСга чалинган болажонларга Янги йил байрами хурсандчилигини улашганимдан мамнунман, – дейди Гўзал Тожимирзаева.
Тадбирда Қорбобо ва Қорқизнинг даврага кириб келиши, Тошкент шаҳар маданият уйи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда Қорбобо лойиҳаси асосида олиб борилган турли ўйинлар болажонларга янги йил шукуҳини олиб келди.
Болажонлар ва уларнинг оилаларига моддий кўмак ва руҳий кўтаринкилик бахш этган тадбир якунида марказнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Шаҳодат Қобилова ҳомий ва ҳамкорлар, шунингдек, бошқа ходимларга ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар топширди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
