
Жигар организмда филтр вазифасини бажаради. Барча истеъмол қилинган моддалар филтрланиб, сўнг қонга ўтади. Жигар соғлиғи эндокрин, ҳазм, тери ва иммунитет тизимлари, тироид бези ва метаболизм соғлиғи учун жуда муҳим.
Жигарингиз тозаланишга муҳтожлигини қуйидаги симптомлар орқали билиб олишингиз мумкин: аллергиялар; ҳазмсизлик; қорин кўп дам бўлиши; диабет; диарея; тез-тез ич қотиши; менструал регулярликнинг бузилиши; семириб кетиш ва оза олмаслик; шишиб кетишлар (отек); яраларнинг секин тузалиши; ўт пуфаги муаммолари; тери сарғайиши; тери муаммолари; уйқусизлик; доимий стресс;
Психологик муаммолар: доимий кайфиятсизлик, депрессия ва бошқалар; сабабсиз оғриқлар; юқори қон босими; қон айланишининг бузилиши.
Жигарни тозалашдан олдин қуйидаги маҳсулотларни истеъмолдан чиқариш муҳим: зарарли озуқалар; рафинадланган углеводлар; қайта ишланган маҳсулотлар; синтетик витаминлар; алкогол.
Қуйидагиларни доим истеъмол қилиш жигар учун фойдали: крестгулли сабзавотлар (карам, броколли, кале); тўқ яшил кўкатлар ва сабзавотлар; сабзавотлар (пиёз, гулкарам, қизил лавлаги, артишок); мевалар (лимон, нок, олма, папая, манго, грейпфрут); мураккаб углеводлар (жигарранг гуруч, сули, арпа, жавдар); оқсиллар; дуккаклилар (ясмиқ, нўҳат, ловия); зираворлар (саримсоқ, долчин, мускат); ёнғоқлар ва уруғлар; зиғир ёғи.
12 ёшдан кичик болалар, ўсмирлар, қариялар, ҳомиладорлар, эмизикли оналар, иммунитет танқислиги мавжуд беморлар (ОИТС, орган трансплант қилинганлар, баъзи саратон беморлари), диабетли беморлар ҳамда юрак касалликлари мавжуд инсонларга жигар тозалаш тавсия қилинмайди ёки жигар тозалашда мутахассис назорати шарт бўлади.
Тумов, шамоллаш, ич кетиши кабилар билан касалланиб қолсангиз, тузалгунча жигар тозалашга киришмай туринг. Доимий ич қотиши муаммоси борлар аввало ичакларни тозалашлари, овқатланиш тарзини ўзгартиришлари керак. Жигар тозалашдан аввал ичакларни тозалаб, гижжаларни тушириш, буйракларни тозалаш тавсия қилинади.
Бундан кейин жигар тозаланса натижа самаралироқ бўлади. Гижжаларни туширишда шувоқ ўти жуда самарали ҳисобланади. Шувоқ гижжаларни ўлдирмайди, балки организмни соғломлаштириш ҳисобига улардан бизни ҳалос қилади. Шувоқ ҳазм системасини тузатади, организмдаги ҳазм бўлмасдан қолиб кетган парчаларни парчалайди. Шу тариқа паразитлар ва гижжалар овқатсиз (яхши ҳазм бўлмаган чиқиндиларсиз) қолиб бундай муҳитда яшай олмайди ва организм улардан ҳалос бўлади. Хулоса қилганда, гижжалар носоғлом овқатланишнинг симптомларидан бири экан.
Зуҳра ЭРГАШЕВА тайёрлади
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
