Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жарроҳликсиз радиотўлқинли даволаш усули

12.03.2021
79 марта ўқилди
Жарроҳликсиз радиотўлқинли даволаш усули

Реклама ўрнида

Клиника ичкарисига кирарканман, бу ерда тиббий хизмат кўрсатаётган мутахассислар ҳақида мижозларга батафсил тушунча бераётган ҳамширанинг муомала маданияти беихтиёр диққатимни тортди. У гапини тугатиб, даво истаб келган беморни қайси мутахассисга мурожаат этишини тушунтиргач менга эътибор қаратди. Клиника раҳбари хонаси томон кузатаркан, майингина жилмайиб, ўз ишини давом эттирди…

Тиббиёт соҳасининг олий мақсади инсон саломатлигини сақлашдир. Бу борада мамлакатимизда янгидан-янги замонавий тиббиёт масканлари, хусусий клиникалар қад кўтараётгани, мутахассис кадр­лар ва малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, хорижий тажрибаларни қўллаш, билим ва малака оширишни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Тажрибали уролог Дмитрий Вдовин раҳбарлик қилаётган «Франк-Медик» клиникасининг фаолият кўрсатаётганига 7 йилдан ошди. Бугунги кунда клиникага нафақат республика миқёсида, балки қўшни давлатлардан ҳам даво истаб келаётганлар талайгина. Уролог хонасига кираверишда уролог маслаҳати ва давосига муҳтож бўлиб навбат кутиб ўтирган ўндан зиёд беморлар фикримизга яққол мисолдир. Мен ҳам бироз кутиш баробарида, вақтдан фойдаланиб, клиникадаги тиббий хизмат кўрсатиш даражаси, лаборатория, мутахассислар хоналари, тиббий аппарат ва ускуналар ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишишга ҳам улгурдим.

– Клиникамизда тиббиётнинг илғор усулларидан бири – жарроҳликсиз радиотўлқинли аденома-простатани даволаш ва сийдик йўлларини очиш амалиёти қўлланилмоқда. Ихчамгина жамоамизда тажрибали мутахассислар фаолият кўрсатади, – дейди клиника раҳбари Дмитрий Вдовин. – Невропатолог Арсен Асланян АҚШ невропатологлар ассоциацияси аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди. Акушер-гинеколог Александр Тянь хориж давлатларида, хусусан, Кореяда ҳар йили малака ва тажрибасини ошириб қайтади. Ўн беш йиллик тажрибага эга эндокринолог-хирург, олий тоифали шифокор Бахтиёр Азизов бўқоқ тугунини лазер билан куйдириш, даволаш ва касалликни аниқлаш ишларини амалга ошириб келмоқда. Лаборант, олий тоифали химик Илвира Сафина ёрдамчи лаборант билан олинган таҳлилларни тезкор ва тўғри таҳлиллаб, даволовчи мутахассисларга етказилишини таъминламоқда.
Барча соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётган айни пайтда, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган изланиш ва янгиланишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, лазер, нур, радиотўлқинли усул билан жарроҳликсиз даволаш, замонавий-тиббий ускуналар ёрдамида аниқ ва тўғри ташхислаш, хориж давлатларида бориб, амалиёт ўтаб келиш кабилар шулар жумласидан.

Юртимизда туғилиб ўсган, Тошкент тиббиёт академиясини тугаллагач, тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатиш баробарида, Германия ва бир қанча хорижий давлатларда тажриба орттириб, амалиёт ўтаган Дмит­рий Вдовин талабалик пайтидаёқ ўз клиникаси ва жамоаси бўлишини орзу қилгани шубҳасиз.
Интилганга толе ёр, дейишади. Бугунги кунда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Франк-медик» клиникасида ўзига хос ноанъанавий усулда жарроҳликсиз, радио­тўлқинли усул билан аденома-простатит касаллигини даволаш ва сийдик йўлларини очиш, фарзандсизлик, буйрак етишмовчилиги касалликларини самарали даволаб келаётган Дмитрий Вдовиннинг қўлидан юзлаб беморлар шифо топмоқда. У Германия, Швеция, Франция, Москва, Монако, Исроил ва Қозоғистонда амалиёт ўтаган.

Йигирма нафарга яқин жамоани бошқариб келаётган тажрибали раҳбар талабчанликни, ҳар бир ишни ўз вақтида, сифатли бажарилишини ўзининг асосий вазифаси деб билади. Шу боис клиника хизматидан мижозлар мамнун.
Клиника лабораториясида барча турдаги таҳлиллар, жумладан, биокимиёвий, гармонал, сийдик ва қон таҳлилларини аниқлаш имконияти мавжуд. Бир кунда 50-60 нафаргача беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келаётган клиникадаги УЗИ ва бошқа тиббий аппаратларнинг мавжудлиги касалликларни тезкор аниқлашда қўл келмоқда. Беморлар учун муолажалар, мутахассислар буюрган амалиётларни бажаришда бош ҳамшира Барно Деҳқонованинг меҳнати беқиёс. Ишни режали ва ўз вақтида ташкил этиш, беморларни муолажага тайёрлаш, пуллик хизматдаги дори-дармонларнинг назорати, озодалик ва осойишталикни таъминлаш, мижозларни рўйхатга олиб, навбатга қўйиш кабилар бош ҳамширанинг эътиборидан асло четда қолмайди.

Айтиш жоизки, экологиянинг бузилиши, камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш ва бошқа сабаблар туфайли орттирилган турли касалликларни самарали даволаш бугунги кунда хусусий клиникаларда юқори ва сифатли даражада амалга оширилаётгани эътирофга лойиқ.

Хусусий клиникалар ва давлат тиббий муассасалари ўртасидаги рақобат эса яхшиликка хизмат қилади. Чунки бемор ўз дардига даво топиш учун, аввало, тажрибали, сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш муассасаси ва билимли шифокорга мурожаат қилишни хоҳлайди ва саломатлигини тиклаш борасида ҳар қандай харажатдан қочмайди.

Шу боис замон талаби даражасидаги тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни самарали даволаш бугунги шифокорлардан изланиш, юксак билимли, тажрибали бўлишни, ўз касбига садоқат ва сидқидилдан меҳнат қилишни талаб этади.
Ана шундай масъулиятни ҳис этиб, меҳнат қилаётган «Франк-медик» жамоаси айни пайтда, жаҳон стандартлари асосида аҳоли саломатлигини сақлаш, хасталанган инсонларни касалликлардан фориғ қилишдек эзгу йўлда меҳнат қилишга аҳд қилганлари шубҳасиз.

Марям АҲМЕДОВА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024122
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025257
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167