
ёхуд ҳамкорлик самаралари
Болалик – беғубор олам. Бу оламда ҳамма нарса гўзал. Лекин танасида дарди бор бола соғлом тенгқурлари каби шўхликлар дунёсида сайр этишга интилса-да, касаллиги сабаб буни тўла-тўкис амалга ошира олмайди. Шундай пайтда уларга шифокорлар ёрдамга келади. Натижада улар-да беғубор онларни шоду хуррамликда ўтказишади. Бу йўлда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Фонд Германиянинг «Фриеденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда неча-неча бемор болажонни даволаб, соғлом ҳаётга қайтарди.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ўн саккиз йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган «Фриеденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти 1967 йилда ташкил топган. Ташкилот дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади. Унинг асосий вазифаси 12 ёшгача бўлган касал болаларни даволаш ва реабилитация қилишда ёрдам беришдир. Ташкилот гранти асосида Ўзбекистон ва чет эл клиникаларида туғма юрак нуқсонлари билан оғриган болалар ва ўспиринларнинг соғлиғини яхшилаш бўйича лойиҳа амалга ошириб келинмоқда. 2015-2019 йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан туғма юрак нуқсони билан касалланган 523 бемор боланинг бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Юрак нуқсонларининг оғир шакллари бўлган 376 нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, 85 нафари «Артемис» клиникаси (Ҳиндистон), 35 нафари «Эрамед» (Тошкент), 17 нафари «Эзгу ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази (Тошкент), 7 нафари «Eur Asia Heart-А Swiss Medikal Foundation» (Швейцария) билан биргаликда Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,
3 нафари «АКФА Медлине» (Тошкент)да муваффақиятли операция қилинди. Шунингдек, жорий йилда Самарқандда операцияларни бепул ўтказиш бошланди. Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва «Мақсуд Акмал юрак-қон томир хирургия маркази»да 26 нафар бола операция қилинди.
«Фриеденсдорф Интернейшнл» ташкилоти билан узоқ йиллик ҳамкорлик давомида 395 нафар туғма нуқсони бўлган болажон (ички органлар, генитоуринер тизим, ошқозон-ичак тракти органлари ривожланишидаги аномалиялар, суяк касалликлари, куйишдан кейинги ҳолат, пластик жарроҳлик ва бошқалар) Германияга 6 ойдан 1,5 – 2 йилгача даволаниш учун юборилди. «Фриеденсдорф Интернейшнл» ташкилоти Германия клиникаларида даволанган болаларнинг кейинги даволаниши учун барча дорилар ва тиббий буюмларни юборади. Айни вақтда ҳам улар томонидан етказиб берилган дорилар даволанувчиларга тарқатилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
