
Конфуций (Милоддан аввалги 551-479 йиллар) Хитой шарқидаги Лу князлигида туғилди. У аслзодалар хонадонига мансуб бўлиб, отаси Шулян Хе Лу князлигидаги Сзоу музофотини бошқарган. Конфуций туғилганда отаси 70 ёшга тўлган эди. Уч ёшга тўлганида отасидан, 17 ёшида онасидан айрилди. Оилада Конфуцийдан ташқари 9 қиз ва бир ногирон ўғил бўлган.
Унинг асл исми Кун Сю бўлиб, мухлислари Кун Фу-цзи, деб аташган. Бу исм бора-бора Кун Фу-цзи, деган тахаллусга айланган. Бу исм “ҳурматли устоз Кун”, деган маънони англатади. ХВИИ асрда Хитойга келган иезуит-миссионерлар хитойлик донишманд таълимоти билан танишиб, уни Европа маданиятининг ҳам вакилига айлантириш мақсадида Конфуций деб атай бошлашган.
Конфуций ҳам Суқрот каби фақат оғзаки таълим берган. Шунинг учун ундан бир сатр ҳам қўлёзма қолмаган. Бизга маълум асарларининг ҳаммаси шогирдлари томонидан ёзилган.
Конфуцийнинг ўзи билан деярли тенгдош Сзи-Лу исмли барваста, жиззаки ва ўтакетган шуҳратпараст шогирди бўлган. Бу йигит Сюйфуга чекка қишлоқдан омад излаб келиб, ўзининг қўпол қилиқлари билан пойтахт аҳлининг эътиборини тортган эди.
Бир куни у одоб ва назокатни унутиб, Конфуцийга луқма ташлади: “Муҳтарам зот, сиз шунчалар доно экансиз, ҳийла-найранг ишлатмай саволимга жавоб берсангиз: қандай қилиб кишиларни қўрқувга солмай бўйсундириш мумкин?” Конфуций шундай жавоб берди: “Бунинг учун сен меҳнатинг билан уларга ўрнак бўлмоғинг лозим”. Сзи-Лу бу сўзларни эшитиб, хижолат тортди. Чунки жавоб айланиб келиб, ўзига тақалганди-да. Лекин бўш келмай яна савол берди: “Дейлик, мен бунга эришдим. Кейин-чи?” – “Бўшашмасдан, меҳнат қилишда давом эт”, – деди Конфуций. Сзи-Лу жавобни эшитиб, паришон ҳолда жим қолди. Шунда Конфуций яна сўзида давом этди:
– Энди савол бериш учун менга ижозат эт. Айт-чи, мусиқани севасанми?
– Мен узун шамширимни севаман, – дағаллик билан жавоб берди Сзи-Лу.
– Мен сендан бошқа нарсани сўрадим. Ўзингдаги истеъдодни илм билан бойитиш пайти етмадимикан?
– Билим олишдан қандай фойда бор? - деди қайсарлик билан шогирди.
– Ўз фуқароларини ўқитмаган подшоҳ ҳақиқий ҳукмдор бўлолмайди. Дўстига насиҳат қилиб, тўғри йўлга солишга уринмаган мард эр олижаноблик хислатидан маҳрумдир. Тинмай илм олган виждонли инсон, албатта, буюк донишмандлик даражасига етмоғи тайин ва илмни севган инсон ҳеч қачон воқеликка зид иш қилмайди.
– Жанубдаги тоғларда ўсадиган эгилмас, тикка бамбукдан ясалган камон ўқи ҳатто каркидон терисидан ясалган совутни ҳам тешиб ўтар экан. Ваҳоланки, бу ўсимлик илмдан бехабардир, – деди Сзи-Лу ўзининг топқирлигидан яйраб.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
