Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ибратли ҳикоялар

30.10.2012
29 марта ўқилди
Ибратли ҳикоялар

МАЪҚУЛ ЖАВОБ

Бир одам содиқ хизматкоридан сўради:

– Нималар ейишни истайсан?

– Нима берсангиз, ўшани, – жавоб берди хизматкор.

– Нималар кийишни хоҳлайсан?

– Қандай либос берсангиз, ўшани.

– Қайси хонани ажратай?

– Ўзингиз маъқул кўрганингизни.

– Уйдаги қайси ишларни топширишимни истайсан?

– Қайси ишларни қилишимни хоҳласангиз, топшираверинг.

Бу жавоблардан кейин хожа ўйланиб қолди ва кўзларидан оқаётган ёшларни артаркан, бундай деди:

– Кошки мен ҳам Раббим ҳузурида шундай бўла олсайдим...

УМИД ВА МУҲАББАТ

Ҳали дунёда одамзод яратилмасидан аввал туйғулар ерда бемалол юришган вақтлар экан. Бир кун барча туйғулар йиғилиб бекинмачоқ ўйнамоқчи бўлишибди. Умид кўзини юмиб ҳаммани беркинишини кутиб санай бошлабди. Ҳамма туйғулар беркиниб бўлгач умид қидиришга тушибди. У кетма кет ҳаммани топибди. Аммо, фақат муҳаббатгина топилмабди. У гуллар орасига яширингани сабаб уни умид кўрмабди. Аммо ҳасад тилини тиймай умидга севгининг яширинган жойини айтиб қўйибди. Умид қўлига чўп ушлаганча севгини қидиришга тушибди.

Ҳозир сени топиб оламан, деганча гуллар орасига чўп суққан экан чўп тўғри бориб муҳаббатнинг кўзларига кириб, уни сўқир қилиб қўйибди. Ўша ўша муҳаббатнинг кўзи кўр бўлиб қолибди. Бундан сиқилган умид қилган айбини ювиш учун доим муҳаббатнинг қўлидан тутиб юраркан. Шу сабаб муҳаббат ва умид доим бирга экан.

ЛУҚМОН ВА ҚОВУН

Ҳазрат Жалолиддин Румий ҳақиқий муҳаббат ва дўстликнинг аломати дўстдан етган жафони розилик ва таслимият билан қабул қилиш эканини қуйидаги ҳикояда шундай тушунтиради: “Бир кишига зиёратчилар қовун келтиришди. У ёнига сирдош-кўнгилдоши, содиқ хизматкори Луқмонни чақирди ва қовундан бир тилим кесиб, узатди. Луқмон уни шундай роҳат билан едики, кўрган одамнинг иштаҳаси очилиб кетиши табиий эди. Узатилган иккинчи тилимни ҳам худди шундай еганини кўргач, хўжайин ҳам ўзига қовун кесди. Аммо оғзига олар-олмас тупуриб ташлади, чунки жудаям аччиқ эди. “Эй Луқмон, – деди хўжайин. – Бундай “заҳар”ни қандай қилиб бол каби ея олдинг? Бундай қаҳрни нима сабабдан лутф ўрнида қабул этдинг? Бу қандай сабр? Ким билсин, бугунгача қандай азобларга бардош берган бўлсанг? Сен ширин жонингга душманмисан? Бирор нима десанг, бўларди-ку? Ҳеч қурса, маъзур кўринг, еёлмайман, дейиш шунча қийинми?”

Луқмон жавоб берди: “Мен сизнинг қўлингиздан шунча кўп ширин нарсалар едим, моддий ва маънавий озуқа олдимки, буларнинг эвазини ўтай олмаслигимни ўйлаб, ҳузурингизда хижолатдаман. Шундай бўлгач, қўлларингиз билан берган нарсани, қандай қилиб: “Аччиқ экан, еёлмайман”, дейман? Сиз нимаики берсангиз, хушнудлик билан қабул қиламан! Сиздан етган бирор азиятдан шикоят қилсам, бошимга тупроқ сочилсин. Лутфкор қўлнинг тотини бир қовуннинг аччиқлиги қандай кетказсин?

Теглар:#2012/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Муҳаббат Ҳамидова. Ибратли ҳикояларНаср

Муҳаббат Ҳамидова. Ибратли ҳикоялар

МИННАТ Азиза билан Карима қалин дугона. Ҳатто Карималарнинг ити Зийрак ҳам Азизани яхши танийди. Ҳар гал Азиза дарвозадан ўтиши билан биринчи бўлиб уни Зийрак қаршилайди. Бироқ...

20.03.201521
Олимнинг ибратли умриЖамият

Олимнинг ибратли умри

Илм аҳлининг ҳаёт мазмуни ўз она Ватани ва миллати тақдирида қандай из қолдиргани билан белгиланади. Агар бу қутлуғ из илм-фан соҳасидаги салоҳият билан безатилган бўлса, ёш авлодг

17.03.201819
ҚИШ ҲАҚИДА АНТИҚА ИНШО (ҳикоя)Наср

ҚИШ ҲАҚИДА АНТИҚА ИНШО (ҳикоя)

Азиз икки кунки, қиш ҳақида иншо ёзиш билан банд. Икки кундан бери ёзгани атиги биргина қатор: “Қор ёғиб, дарахтлар ва ерлар оппоқ либосга бурканди...” Устоз доим бир сўз билан сиз

26.02.2016894
Амир Темур ва фолбин қиссасиНаср

Амир Темур ва фолбин қиссаси

Амир Темур саройида ўтирса, олдига аёнларидан бири югуриб келиб: - Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, - деди. Амир Темур киритишни буюрди. Фолбин саройга кириб

12.04.2018101