Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 6-9 cентябрь очиқ эшиклар куни ўтказилади.
Кутубхона бўйлаб ташкил этилаётган ушбу тадбир ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, мазкур маърифат масканида китобхонлар учун яратилган имконият ва қулайликлардан хабардор этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир доирасида Тошкент темир йўл муҳандислари, Тошкент молия, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига кутубхона фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Мазкур кутубхонага 12 ёшдан бошлаб аъзо бўлиш мумкин. Уларга аъзоликни тасдиқловчи пластик карточкалар тақдим этилади. Расмий веб-сайтда фойдаланувчиларга сифатли ва кенг миқёсда хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари мавжуд.
Бу ерда замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек, ихтисослаштирилган кутубхоналар рўйхати, кутубхонанинг электрон каталогидан фойдаланиш ва адабиётларга буюртма бериш каби хизматлар тақдим этилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Маданият“МАЪРИФАТ” тарғибот жамияти аъзолик гувоҳномалари топширилди
10 июнь куни Ёшлар саройида Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан «Маърифат» тарғибот жамиятининг тақдимоти ўтказилиб, аъзолик гувоҳномалари топшири
Мутолаа шифо(ми?)
Китоб мутолааси нафақат инсон маънавияти, балки саломатлиги учун ҳам кони фойда эканини теран идрок этган ота-боболаримиз болалик чоғларимизданоқ бизни китоб ўқишга ўргатиб боришга
Библиотерапия – мутолаа билан саломатлигингизни тикланг
Мутолаа – мия учун энг яхши машқ. Бу машғулот мияга қабул қилинган ахборотнинг сақланишини таъминлайдиган асаб толаларини кўпайтиради. Одатда китобни маънавиятни бойитувчи, билимни
ЖамиятИчки туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Ўзбекистоннинг бой тарихи, бетакрор табиати, қадим ўтмишидан сўзловчи гўзал обидалари, ўзбек ошхонасининг ранг-баранглиги, миллий таомларимизнинг бетакрор мазаси чет эллик сайёҳлар
