МИННАТ
Азиза билан Карима қалин дугона. Ҳатто Карималарнинг ити Зийрак ҳам Азизани яхши танийди. Ҳар гал Азиза дарвозадан ўтиши билан биринчи бўлиб уни Зийрак қаршилайди. Бироқ... бир куни Зийрак тўсатдан Азизанинг қўлини тишлаб олди. Кейин Кариманинг дадаси Зийракни аллақаёққа ташлаб келди. Шу-шу бўлди-ю икки дугонанинг ҳам, уларнинг уй ичидагиларнинг ҳам орасига совуқчилик тушди.Орадан бир ҳафта ўтгач, Азиза шифохонадан чиққанини эшитган Карима дугонасини кўргани чиқди. Улар овқатланишаётган экан. Карима остонада анча турди. Бироқ, ҳеч ким уни “пайқамади.”
Бу Каримага жуда алам қилди. Бирдан унинг кўзи супа атрофида чаман бўлиб очилган гулларга тушди. Бу гулларнинг кўчатини Азизанинг опаси Карималарникидан олиб чиққан эди.
– Биззи гулларимизни экволиб яна менга гапиришмайди! – деди йиғлагудек бўлиб Карима.
Ана шунда уни ҳамма “кўрди”. Азизанинг акаси “лип” этиб тахта каравотдан сакраб тушди-ю бир неча гулни илдиз-пилдизи билан суғуриб олди. Кейин Кариманинг этагига солиб берди. – Бор, гул-пулинг билан йўқол!
“ХИЁНАТ”
Азизанинг бирдан дангасалиги тутди. Иш қилгиси келмай қолди. Шу боисдан ойиси уч марта чақирганда ҳам бир марта ҳа, дегиси келмади. Индамай қўғирчоғини ўйнатиб ўтираверди.
– Азиза, қара-чи, уканг йиғламаяптими, – чақирди яна ойиси.
– Қарадим, йиғлаяпти, деди Азиза хотиржам.
– Йиғласа, бешикни тебрат, – деди жаҳл билан ойиси.
– Ана, Адибангиз тебратсин.
– Намунча без бўлиб кетдинг, косов билан бошингга туширайми, – қувиб қолди Наргиза опа қизини.
Азиза икки ҳатлаб дарвозадан чиқиб олди-да, онасига қараб тиржайди. – Яна калака қилади-я, – қўлимга тушасан-ку... – Азиза яна ғизиллаб қолди.
– Ушла, қулоқсизни, – деди Наргиза опа қизининг рўпарасидан чиққан Баҳодирга. Баҳодир Азизага қаради-ю, ўзини четга олди.
Шунда Азизанинг жонажон дугонаси Салима икки сакраб, Азизага етиб олди-да, ойиси келгунча ушлаб турди. Ойиси етиб келиб Азизага шапалоқ тортиб юборди. Шунда унинг кўзи “ярқ” этиб очилгандай бўлди. Йиғлаб туриб, ойисидан кечирим сўради.
Бироқ, кўзларида ёш билан Салимага бир қаради-да, “сотқин”, деди. Салима эса ўзини ҳақлигини ҳам, ноҳақлигини ҳам билолмай қолди.
БУРЧНИ АНГЛАШ
Фарҳод укаси Сардор билан каттагина ариқ бўйида ўйнаб юрарди. Тўсатдан шундай сувга эгилиб ўсган қирқбўғим устига қанотлари жудаям нафис, чиройли, сув ниначиси келиб қўнди. Унинг зангори қанотлари офтоб нурида товланиб Сардорни қизиқтирди. Сардор беихтиёр ниначини тутмоқчи бўлиб қирқбўғимга қўл узатди...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятКичкинтой қалбида китобга бўлган муҳаббатни қандай уйғотиш мумкин?
Дунёқарашнинг шаклланишида китобнинг ўрни беқиёс эканлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Мутолаага бўлган меҳрни болалаликдан шакллантириш эса келажак учун пойдевор қўйиш билан бар
МаданиятСанъатга муҳаббат
Санъат соҳаси, айниқса, рассомчилик инсондан катта сабр-тоқат, меҳнат ва изланиш талаб қилади. Гоҳида танлаган мавзуга доир кўп китоб варақлайсиз. Гоҳида чизганинг ёқмай, йиртиб та
МаданиятВатанга муҳаббат, туғма қобилият, улкан жасорат
Бу дунёда абадий қолмоқ мумкин эмас, бироқ яхши ном қолдирмоқ катта саодатдир. Алишер НАВОИЙ Авлодларга мерос қолган хайрли ишлар, эзгу амаллар инсон ҳаётини мангуликка муҳрлайди.
Олимнинг ибратли умри
Илм аҳлининг ҳаёт мазмуни ўз она Ватани ва миллати тақдирида қандай из қолдиргани билан белгиланади. Агар бу қутлуғ из илм-фан соҳасидаги салоҳият билан безатилган бўлса, ёш авлодг
