Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

"HAYAT Medical Centre"га пресс-тур ташкил этилди

29.06.2021
143 марта ўқилди
"HAYAT Medical Centre"га пресс-тур ташкил этилди

HAYAT Medical Centre пандемия давридаги юксак ижтимоий масъулияти учун обрўли “2020 йил бренди” мукофотини қўлга киритган энг яхши клиникалардан биридир.


Жорий йилнинг 22 май куни Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтказилган “2020 йил бренди” мукофоти билан тақдирлаш маросимида HAYAT Medical Centre кўп профилли клиника сифатида юксак эътирофга сазовор бўлди.

– Ўтган йилимиз бутун дунёдаги тиббиёт ходимлари учун мураккаб йил бўлди, –дейди HAYAT Medical Centre бош директори Нуриддин Нуритдинов. – Пандемия биз, врачларнинг тиббиётга бўлган муносабатимизни ўзгартиришга мажбур қилди. Муҳими, одамлар саломатлик – бу инсоннинг асосий эҳтиёжи эканлигини тушундилар.
Ўтган йили таҳдид кучайган пайтда биз терапевтик стационаримизни тўлақонли COVID маркази сифатида қайта ташкил қилиб, ушбу йўналишда ишлашни бошладик. 2020 йил давомида мазкур мураккаб вирусдан 600 нафар беморни тузатдик. Ҳар бир бемор – бу қутқариб қолинган ҳаёт, оиласига қайтарилган ҳазрати инсондир.

Пресс-тур мобайнида журналистлар HAYAT Medical Centre таркибидаги диагностика, HAYAT KIDS болалар бўлими ва 150 ўринга эган замон стандартлари ва ISO сертификатини биринчилар қатори қўлга киритган стационар билан танишдилар.
HAYAT Medical Centre диагностикаси – бу замонавий лабораториявий ва асбоб-ускунали тадқиқот услублари бўлиб, энг мураккаб касалликларни ҳам ривожланишининг илк босқичларида диагностикалаш имконини беради. Бу ерда кўп йиллик тажрибага эга етакчи мутахассислар беморларга аниқ ташхис қўядилар ва самарали даволашни тайинлайдилар. Чет элда мунтазам малака ошириб бориш врачларга диагностика ва даволашнинг инновацион услубларидан фойдаланиш имконини беради.
HAYAT Medical Centre эндокринология, гинекология, урология, офтальмология, отоларингология, неврология, пульмонология, қон-томир жарроҳлиги ва болалар пластик жарроҳлиги йўналишларида фаолият кўрсатади.

Энг муҳими, бу стационарда юқори аниқликка эга лазер жиҳози замонавий кам инвазив усулда жарроҳлик амалиётлари ўтказиш имконини беради.
HAYAT KIDS болалар бўлими – бу бўлим ҳам етакчи болалар невропатологлари, ортопедлари, жарроҳлари, педиатрлари ва урологлари демакдир. Бу – болалар ҳаётининг илк йиллариданоқ диагностика ва комплекс тиббий кўмак демакдир.
Стационар HAYAT hospital стационари эса саломатлик қадрига етувчи барча учун замонавий, юқори технологиялар билан жиҳозланган даволаниш очиқ масканидир.
Мажмуа илғор тиббий жиҳозлар, тажрибали ходимлар ва яшаш учун қулай шароитларни ўзида уйғунлаштирганлигининг гувоҳи бўлдик. Стационарда сурункали касалликлар – қандли диабет, юрак ва буйрак етишмовчилиги, инсультдан кейинги реабилитацияни диагностикалаш, олдини олиш ва даволашда барча замонавий технологиялар мавжуд.

«Hayat Hospital»да физиотерапия, массаж, шунингдек, 5 маҳал ресторан тақдимидаги парҳез таомлар, даволаш жисмоний тарбияси, сув муолажалари, бассейн, яшаш учун барча қулай шароитлар ҳам бир марталик тўлов ичига киритилган.


Айтиш жоизки, ҳаёт оқими биздан мудом шошиб юришни талаб қилади. Аммо саломатлик оқсаганда бошқа нарсалар иккинчи даражали бўлиб қолади.
Шу боис инсон ҳаётдан қувонч ва баҳра олиши учун биринчи ўринда ўз саломатлигига эътибор бериши, ўзини турли касалликлардан асраши, атрофдагиларга меҳр-муҳаббат кўрсата олиши инсонийликнинг асл намунасидир. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда саломатлигингизни тиклаш ва даволаниш истагида бўлсангиз, «Hayat Hospital» сизга замонавий турдаги энг юқори тиббий хизматларни кўрсатишга тайёр.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024122
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024290